Тошкент шаҳрида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Операция Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.
Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган, аввал гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноят учун судланган шахс Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги меҳмонхоналардан бирида 1 килограмм 185 грамм миқдоридаги “гашиш”ни сотишга келишган.
У мазкур наркотик моддани шартли харидорга 26 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келишилган сумманинг 21 минг долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Тезкор тадбир давомида уни Сурхондарёдан Тошкентга олиб келган “Cобалт” автомобили ҳайдовчиси ҳам қўлга олинган. 1987 йилда туғилган Денов шаҳрида яшовчи ушбу шахс илгари ўғрилик билан боғлиқ жиноят учун судланган.
Ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!