$
11808.76 UZS
-12.42
₽
142.16 UZS
1.72
€
13404.12 UZS
-15.28
31° Кечаси 18°

Украина элчихонаси Россия телеканалларини блоклашни сўраб Ўзбекистон ТИВга нота йўллади

10:44 / 12.03.2022

Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси жорий йил 1 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия телеканаллари эфирини тақиқлашни сўраб нота юборган. Бу ҳақда “Озодлик” радиосининг Украина Элчиси Микола Дорошенко билан қилган интервьюсида маълум қилинди.

Журналистнинг Ўзбекистон ТИВга жўнатилган нота мазмуни ҳақидаги саволига Микола Дорошенко элчихона ростан ҳам нота йўллаганини айтиб, бу қандай ҳолатлар билан боғлиқ эканига тўхталган.

“Бугун Украина Европа иккинчи Жаҳон уруши давридан бери кўрмаган агрессияга дуч келганини кўриб турибсиз ва Европа бу агрессиянинг даражасини англамоқда.

Украина Россия ҳарбий машинасининг арсенали зарбаларига ўзини тутиб, нафақат ўзининг, балки бутун қитъанинг хавфсизлигини ҳимоя қилмоқда. Биз нега нота юбордик? Биз Путин (РФ президенти, -таҳр.) ва унинг жиноий буйруқларининг барча ижрочиларини Нюрнберг трибунали кутиши ҳақида гапиряпмиз. Биз бу маълумотларни нафақат Украина ёки Европа мамлакатларида, балки Ўзбекистонда ҳам билишларини хоҳлаймиз. Бироқ, таассуфки, Россия телеканаллари умуман бошқа урушни ёки эҳтимол, бу урушнинг аслида йўқлигини намойиш этмоқда. Шунинг учун ҳам биз нотани тайёрлашга мажбур бўлдик, мен уни имзоладим, биз 1 мартдаёқ уни юборгандик”, – дейди Микола Дорошенко.

Элчи, шунингдек, нотанинг қисқача мазмуни ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, нотада Россия ОАВси томонидан олиб борилаётган ахборот кампанияси харбий кампаниянинг бир қисми экани, шунингдек, у дунё жамоатчилигини ёлғон маълумотлар билан алдашга қаратилгани айтилади. Элчининг таъкидлашича, шу сабаб ҳам бугунги кунда кўплаб мамлакатларда Россиянинг пропаганда телеканаллари трансляцияси тақиқлаб қўйилган.

Шунингдек, Россия ОАВлари “Россия Федерациясининг Украинага қарши урушини тарғиб қилиш, аллақачон минглаб бегуноҳ фуқаролар жабрланган ва фуқаролик инфратузилмасига улкан миқёсда зарар етказган кенг кўламли Россия қуролли тажовузига қарши курашаётган украин халқига нисбатан миллий нафратни қўзғашга қаратилган мақсадли фаолиятни амалга оширмоқда”.

 “Юқоридагилардан келиб чиқиб, Украина томони Ўзбекистон ҳукумати ва ваколатли идоралардан Россия телеканаллари трансляциясини ва ижтимоий тармоқлардаги маълумотларини тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилишни сўради”, – дейди Микола Дорошенко.

Элчи Микола Дорошенко "Озодлик" радиосига берган интервьюсида, шунингдек, Украинага 28 тонналик гуманитар ёрдамни юборгани учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди.

Бу ҳам қизиқ

Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч бир технология боланинг қалбига устоздек йўл топа олмайди»

Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч бир технология боланинг қалбига устоздек йўл топа олмайди»

Ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда дунёда билим яратиш, ахборот тарқатиш ва меҳнат қилиш усуллари жадал ўзгараётгани қа…
13:57 / 30.09.2026
30 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 сентябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади, қисқа муддатли ёғингарчилик кузатилади.
17:06 / 29.09.2026
Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда шакар миқдори юқори ичимликларга огоҳлантириш ёзувлари қўйилиши мумки

Ўзбекистонда алкоголсиз ичимликлар таркибидаги шакар миқдори ҳақида мажбурий огоҳлантирувчи ёзувлар жорий этилиши режалаштир…
16:19 / 30.09.2026
30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026
Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чораларни эълон …
14:01 / 30.09.2026
Ишлайдиган оналарнинг оилавий боғча бадали бюджет ҳисобидан қопланади

Ишлайдиган оналарнинг оилавий боғча бадали бюджет ҳисобидан қопланади

Келаси йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишлайдиган оналарнинг боғча бадали бюджет ҳисобидан қоплана…
14:37 / 30.09.2026
Президент шахматчиларни Олимпиададаги тарихий ғалаба билан табриклади

Президент шахматчиларни Олимпиададаги тарихий ғалаба билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев шахмат ва парашахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари ҳамда уларнинг яқинлари билан учра…
16:37 / 29.09.2026
Кўп экран вақти болалар ривожидаги айрим муаммолар билан боғлиқ экани аниқланди

Кўп экран вақти болалар ривожидаги айрим муаммолар билан боғлиқ экани аниқланди

Калгари университети олимлари 64 та мамлакатдан 2,8 миллиондан ортиқ бола ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиб, экран қаршиси…
09:23 / 30.09.2026
Туркияда шифокорлар беморнинг соғлом қулоғини операция қилди

Туркияда шифокорлар беморнинг соғлом қулоғини операция қилди

Туркиянинг Кожаэли шаҳрида шифокорлар беморнинг касалланган ўнг қулоғи ўрнига соғлом чап қулоғида жарроҳлик амалиётини ўтказ…
10:31 / 30.09.2026
Президент Жавоҳир Синдоровга мурожаат қилди

Президент Жавоҳир Синдоровга мурожаат қилди

Президент Шавкат Мирзиёев шахматчи Жавоҳир Синдоровнинг бир неча ой аввал Номзодлар турниридаги тарихий ғалабасини эслаб, ун…
16:57 / 29.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!