$
12190.43 UZS
49.05
162.09 UZS
1.83
14362.76 UZS
49.29
31° Кечаси 18°

АҚШнинг кейинги эҳтимолий нишонлари Эрон, Куба ва Гренландия бўлиши мумкин – манба

14:54 / 04.01.2026

The Guardian газетасининг ёзишича, Венесуэладаги воқеалар АҚШ сиёсатининг “Путинлашуви”га олиб келмоқда. Трамп энди халқаро қоидаларни четлаб ўтишга уринмаяпти, балки уларни очиқчасига бузмоқда ва бунинг оқибатлари Каракасдан анча узоқларга етиб бормоқда.

“Мадуронинг қўлга олиниши режаси иш берди ва айнан шу ҳолат энг хавотирли сигнал ҳисобланади. Венесуэладаги операциянинг муваффақияти Трампнинг ўзини жазодан холи ҳис қилиш ишончини кучайтирди ва ҳудудлар ҳамда ресурслар устидан назорат ўрнатиш йўлида кейинги куч ишлатишга йўл очди. Вашингтоннинг мақсади адолат ёки демократия эмас, балки Венесуэла нефтига бўлган қизиқиш бўлиб, бу ҳақда Трампнинг ўзи ҳам очиқ гапирган”, – дейилади мақолада.

The Guardian маълумотларига кўра, юз берган воқеалар аллақачон Эрон ва Дания каби давлатлар ҳукуматларида хавотир уйғотмоқда. Сўнгги кунларда Трамп АҚШ Эрондаги норозилик намойишчиларини ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирган. Шунингдек, унинг маъмурияти Гренландияни “ҳар қандай восита ёрдамида” эгаллаш билан таҳдид қилишда давом этган. Ўтган ой Дания ҳарбий разведкаси илк бор АҚШни “хавфсизликка таҳдид” сифатида расман тилга олди.

Бундан ташқари, шанба кунги матбуот анжуманида Трамп бу рўйхатга Кубани ҳам қўшиб, “бу давлатдаги ҳолат Венесуэладагига жудаям ўхшаш” эканини ва АҚШ “Куба халқига ёрдам бермоқчи” эканини айтди. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио эса Венесуэладаги воқеалардан сўнг Куба “хавотирланиши керак”лигини билдирди.

“Дунё тез суръатларда қоидалар тизимидан таъсир доиралари рақобати томон силжимоқда ва бунда ҳал қилувчи омил ҳарбий куч бўлиб бормоқда”, – дея хулоса қилади нашр.

 

 


Сиёсат


														
														Ташиев Қирғизистон футбол иттифоқи президенти лавозимидан воз кечди

Ташиев Қирғизистон футбол иттифоқи президенти лавозимидан воз кечди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари футбол иттифоқи президенти лавозимини тарк этишини маълум қи…
14:40 / 15.04.2026

														
														Ташиевнинг икки ўринбосари ҳибсга олинди

Ташиевнинг икки ўринбосари ҳибсга олинди

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ ўринбосарлари — Тимур Шабданбеков ва Даниел Рисалиев ҳибсга олинга…
12:21 / 15.04.2026

														
														Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан АҚШга етиб борди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан АҚШга етиб борди

АҚШга ташриф доирасида Президентимиз Тинчлик кенгашининг биринчи саммити ва бир қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок эта…
10:08 / 18.02.2026

														
														АҚШнинг кейинги эҳтимолий нишонлари Эрон, Куба ва Гренландия бўлиши мумкин – манба

АҚШнинг кейинги эҳтимолий нишонлари Эрон, Куба ва Гренландия бўлиши мумкин – манба

The Guardian газетасининг ёзишича, Венесуэладаги воқеалар АҚШ сиёсатининг “Путинлашуви”га олиб келмоқда. Трамп энди халқаро …
14:54 / 04.01.2026

														
														Саида Мирзиёева “Ал-Азҳар” мажмуаси Бош имоми билан учрашди

Саида Мирзиёева “Ал-Азҳар” мажмуаси Бош имоми билан учрашди

Учрашув давомида тинчлик, ўзаро англашув ва инсон қадр-қимматини юксалтириш орқали мукофот миссиясини амалга оширишнинг долз…
09:56 / 10.12.2025

														
														ЮНЕСКОга янги раҳбар сайланди

ЮНЕСКОга янги раҳбар сайланди

ЮНЕСКО конференциясида мисрлик олим ва собиқ вазир Холид Аҳмад Ал-Анани 179 овоздан 172 тасини қўлга киритиб, тўрт йиллик му…
17:38 / 07.11.2025

														
														Трамп G20 саммитида иштирок этмаслигини айтди

Трамп G20 саммитида иштирок этмаслигини айтди

АҚШ президенти буни ЖАРда коммунистик тузум ҳукмронлиги билан изоҳлади.
09:33 / 06.11.2025

														
														Москва ер юзидан “супуриб ташланади” — Белгия мудофаа вазири

Москва ер юзидан “супуриб ташланади” — Белгия мудофаа вазири

Тео Франкен Путиннинг таҳдидларига жавоб қайтарди.
08:29 / 30.10.2025

														
														Президент Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Доналд Трамп билан учрашади

Президент Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Доналд Трамп билан учрашади

Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти раҳбари ўринбосари Кристофер Ландау ўзининг Х (собиқ Twitter) саҳифасида маълум қилди.
18:21 / 29.10.2025

														
														“АҚШнинг Украина бўйича ёндашуви кескин ўзгарди” – Сергей Лавров

“АҚШнинг Украина бўйича ёндашуви кескин ўзгарди” – Сергей Лавров

“Бу, шунингдек, европаликлар тинчини йўқотиб, Трамп маъмуриятини қийин аҳволга солишга уринаётганини англатади”, – дея қўшим…
16:51 / 27.10.2025

Бу ҳам қизиқ

Ўтган йили қурилиш билан боғлиқ 2 миллион 600 мингдан зиёд аризанинг учдан бири рад этилган

Ўтган йили қурилиш билан боғлиқ 2 миллион 600 мингдан зиёд аризанинг учдан бири рад этилган

Аҳоли ва тадбиркорлар қурилиш қилиш учун аввал лойиҳалашга рухсат олишга, кейин архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқ…
17:30 / 14.04.2026
Қирғизистонда қишлоқ номлари қирғиз тилига ўзгартирилади

Қирғизистонда қишлоқ номлари қирғиз тилига ўзгартирилади

Садыр Жапаров Қирғизистонда қишлоқ номларини ўзгартириш ташаббусини илгари сурди. Унга кўра, мамлакатдаги рус тилидаги аҳоли…
11:02 / 15.04.2026
Сирдарёда судья пора билан ушланди

Сирдарёда судья пора билан ушланди

Бу ҳақда, Азиз Обидов ўзининг Telegram каналида хабар берди.
12:02 / 14.04.2026
Тошкент–Ереван йўналишида тўғридан-тўғри рейслар режалаштирилмоқда

Тошкент–Ереван йўналишида тўғридан-тўғри рейслар режалаштирилмоқда

Тошкент ва Ереван ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиа қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Дастлабки маълумотларга к…
10:10 / 16.04.2026
Тошкент метросида поезд эшиги ёпилмасдан ҳаракатланди

Тошкент метросида поезд эшиги ёпилмасдан ҳаракатланди

14 апрель куни Тошкент метросининг “Алишер Навоий” бекатидан йўлга чиққан поезднинг учинчи вагони эшиги тўлиқ ёпилмаган ҳолд…
12:35 / 15.04.2026
Қурилиш чиқиндилари бўйича ўрганиш ишлари бошланди

Қурилиш чиқиндилари бўйича ўрганиш ишлари бошланди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш экологик барқарорликнинг муҳим шартларидан биридир.
10:35 / 16.04.2026
16 апрель куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

16 апрель куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
17:00 / 15.04.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маданият ва санъат ходимларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маданият ва санъат ходимларига табрик йўллади

“Аввало, сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун санъатсевар халқимизни 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни…
09:15 / 15.04.2026
Президент Синдаровни шахсан табриклади

Президент Синдаровни шахсан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро шахмат федерациясининг Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдаров билан телефон…
16:14 / 15.04.2026
Сергей Кириенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Сергей Кириенко Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко ташриф билан Ўзбекистонга келди
10:29 / 15.04.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!