Тошкентда автобусни ҳаракатланиш вақтида эшикларини ёпмасдан бошқарган ҳайдовчига нисбатан интизомий чора кўрилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчининг йўловчилар хавфсизлигига оид талабларни бузганлиги юзасидан мурожаат тарқалган. Мазкур ҳолат масъуллар томонидан ўрганилган.
Ўрганиш давомида жорий йилнинг 4 октябрь куни ҳайдовчи О. Э. техник соз автобусни ҳаракатланиш вақтида эшикларини ёпмасдан бошқаргани ва лавозим йўриқномаси талабларини бузганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, 5 октябрдаги 88-сон буйруққа асосан ҳайдовчига нисбатан интизомий чора кўрилиб, ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима қўлланган.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, автобуслардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш ва ҳайдовчиларнинг хизмат вазифаларини масъулият билан бажариши доимий назоратда эканини билдирди. 12-автобус саройи раҳбарияти эса юзага келган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида назорат кучайтирилганини маълум қилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!