Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг қарори билан Узун, Бойсун ва Ангор туманлари йўл-транспорт ҳодисалари кўрсаткичлари сабаб «қизил ҳудуд» сифатида белгиланди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятнинг етти туманида йўл-транспорт ҳодисалари сони ошгани қайд этилган. Энг юқори ўсиш Бандихон туманида кузатилган.
Бандихонда ЙТҲлар сони бир йилнинг мос даврига нисбатан 1 тадан 4 тага етган. Бу 300 фоизлик ўсишни англатади.
Қайд этилишича, ЙТҲ кўрсаткичларидаги ўсиш сабаб Узун, Бойсун ва Ангор туманлари «қизил ҳудуд» сифатида белгиланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!