Бугун Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишилди. Ҳозирда олийгоҳда тўртта таълим йўналиши бўйича қарийб 10 минг талаба таҳсил олмоқда. Университет маъмурий бошқарув, ўқув ва илмий жараёнларга рақамли технологияларни фаол жорий этмоқда.
Олий таълим муассасасида дуал таълимни ривожлантириш, илмий ишланмаларни тижорат лойиҳаларига айлантириш ҳамда талабалар шаҳарчасини илғор инновацион ечимларни жорий этиш майдонига айлантиришга эътибор қаратилмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон шаҳарлари замонавий ва яшил маконга айланиши учун янги авлод мутахассисларини тайёрлаш муҳим. Бунинг учун кенг фикрлайдиган, ноанъанавий ғояларни илгари сурадиган, экологик барқарор архитектура ва муҳандислик ечимларини ишлаб чиқиб, уларни амалиётга татбиқ эта оладиган архитектор, лойиҳачи ва муҳандисларни тарбиялаш зарур.
Ҳозирги босқичда университетда рақамлаштириш, дуал таълим, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва барқарор инновацион ечимларни ривожлантиришга қаратилган ишлар давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!