6-октабр куни Ўзбекистон бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Республика ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати +15…+25°C, кечаси эса +2…+13°C атрофида бўлади.
Энг илиқ об-ҳаво Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кузатилади. Ушбу ҳудудларда кундузи ҳарорат +20…+25°C, кечаси +8…+13°C бўлиши кутилмоқда.
Республика бўйича шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади.
Тоғли ҳудудларда ҳам ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳудудларда кечаси +0…+5°C, кундузи +10…+15°C бўлиши прогноз қилинган.
Шунингдек, 5-октабр куни республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги маълум қилинган. Батафсил маълумот — Ўзгидромет
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!