Cентрум Аир борт кузатувчисидан ўзбек тилида гапиришни сўрагани ортидан самолётдан тушириб юборилган йўловчи билан боғлиқ можаро ҳал этилди. Авиакомпания дастлабки шошилинч хулоса нотўғри бўлганини ва мазкур ҳолатда борта кузатувчиси ноҳақ бўлганини тан олди.
Йўловчининг трансфер билан боғлиқ харажатлари авиакомпания томонидан қоплаб бериладиган бўлди.
Шунингдек, ҳодисада иштирок этган ходима ўз хатосини тушунганини билдириб, мижозларга ҳурмат билан муносабатда бўлишини ўзбек тилида айтиб, йўловчидан узр сўраган.
Шу тариқа, томонлар ўртасидаги можаро авиакомпания томонидан ходимнинг хатоси тан олиниши ва йўловчига етказилган харажатларни қоплаш бўйича келишув билан якунланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!