«Док-1 Макс» дори воситасидан жабрланган 85 нафар фуқаро фойдасига жами 78 млрд сўм зарар ундириш бўйича ижро ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда 4-октабр куни жабрланганларга компенсация маблағлари тўлаб берилмаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан маълум қилинди.
Судларнинг ижро ҳужжатларига асосан қарздор С. Кариэв ва бошқалардан 85 нафар фуқаро фойдасига жами 78 млрд сўм зарар ундириш тўғрисида ижро ишлари мавжуд.
Ижро ҳаракатлари давомида С. Кариэвга тегишли Чилонзор тумани, 1-Қатортол МФЙ, Қатортол 3-тор кўчасидаги турар жой бинолари ҳамда «Бешёғоч» МФЙ, Фурқат кўчасидаги нотурар жой биноси хатланиб, онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган. Фурқат кўчасидаги нотурар жой биноси аукционда сотилиб, 793 млн сўм маблағ келиб тушган. Нархи 7,1 млрд сўмга баҳоланган Қатортол 3-тор кўчасидаги турар жой бинолари бўйича эса аукцион савдолари давом этмоқда.
Аукцион савдоларидан тушган маблағлар ҳамда қарздор С. Кариэвнинг оила аъзолари томонидан тўланган пуллар ҳисобидан ундирувчиларга жами 16,7 млрд сўм маблағ «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 80-моддасига асосан тенг тақсимлаб берилган.
Ҳозирги кунда С. Кариэв ва бошқалардан жами 61,3 млрд сўм зарар ундириш билан боғлиқ ижро ишлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!