7 октябрь куни Тошкент метрополитенининг «Шаҳристон» бекатида 1985 йилда ишлаб чиқарилган метро поездида техник носозлик юз берди. Поезд носозлик сабаб 6 дақиқага тўхтаб қолди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, соат 08:22 да 69-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик кузатилган. Шундан сўнг йўловчилар поезддан туширилган ва ҳаракат таркиби техник кўрикдан ўтказиш учун махсус йўлакка олиб кетилган.
Йўловчиларга хизмат кўрсатишда узилишларнинг олдини олиш мақсадида захира поезд зудлик билан йўналишга чиқарилган.
«Тошкент метрополитени» АЖ маълумотига кўра, носозлик юзасидан тегишли техник чоралар кўрилган. Корхона юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!