Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида мактаб директори фуқаронинг ишга киришига кўмаклашиш эвазига 600 АҚШ доллари пора олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда умумий ўрта таълим мактаби директори Д.С. фуқаро Г.Ш.ни инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳозирча иш бўйича тергов жараёнлари давом этаётгани маълум қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!