$
11897.90 UZS
51.33
₽
140.18 UZS
1.23
€
13336.36 UZS
95.45
31° Кечаси 18°

Эйфел минорасида ҳинду делегацияси ташрифи вақтида аёл ходимлар четлатилгани юзасидан текширув бошланди

12:51 / 08.09.2026

Париждаги Эйфел минорасида ҳинду диний делегацияси ташрифи вақтида аёл ходимлар иш жойларини тарк этишга мажбурлангани ҳақидаги хабарлар юзасидан текширув бошланди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ҳодиса 6-сентабр куни BAPS номи билан танилган ҳинду диний ташкилотига алоқадор қарийб 100 кишилик делегациянинг Эйфел минорасига ёпиқ ташрифи вақтида содир бўлгани айтилмоқда.

Касаба уюшмаси вакили Диан Давуаннинг Реутерсъга маълум қилишича, делегация ўтиб кетаётган пайтда аёл ходимлардан иш жойларини тарк этиш ва уларнинг ўрнига эркак ҳамкасбларини қўйиш сўралган. Бу ҳолат ходимлар орасида норозиликка сабаб бўлган.

7-сентабр куни ходимлар воқеани муҳокама қилиш ва раҳбарият билан учрашиш учун йиғилган. Шу сабабли Эйфел минораси одатдагидан кечроқ очилган. Кириш қисмида кечикиш “операцион сабаблар” билан изоҳланган.

Давуаннинг сўзларига кўра, минора маъмурияти ходимлардан юз берган ҳолат учун узр сўраган.

Париж мери Эммануэл Грегуар воқеа юзасидан тезкор текширув ўтказилишини маълум қилган. U ходимларнинг норозилиги асосли эканини таъкидлаб, ҳодисага олиб келган барча ҳолатлар аниқланиши кераклигини билдирган.

BAPS ташкилоти ҳам воқеа юзасидан баёнот бериб, делегация ташрифи ташриф буюрувчиларга халақит бермаслик мақсадида Эйфел минораси очилиши билан бир вақтга режалаштирилганини маълум қилган. Ташкилот вакиллари ўзларига маълум маълумотларга кўра, ҳеч кимнинг минорага киришига тўсқинлик қилинмаганини билдирган. Шу билан бирга, юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган.

Франция Миллий ассамблеяси раиси Яэл Браун-Пиве ҳам ҳолатга муносабат билдирган. U Францияда аёллар жамоат ҳаётида эркаклар билан тенг ҳуқуқда иштирок этишини таъкидлаб, бошқа маданият ва дин вакилларини қабул қилиш мамлакатнинг асосий қадриятларидан воз кечишни англатмаслигини қайд этган.

Маълум қилинишича, BAPS делегацияси Францияга Париж яқинида ҳинду ибодатхонаси очилиши муносабати билан ўтказилган тадбирларда иштирок этиш учун келган.


Бошқалар


														
														Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка 90 доллардан тўлов берилишини маълум қилди

Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка 90 доллардан тўлов берилишини маълум қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Medicare дастурида рўйхатдан ўтган 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка бир марталик 90 долла…
12:24 / 04.10.2026

														
														Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчилари катта ҳаётга камида бирор тил ва касбни эгаллаган ҳолда чиқиши зарурлигини та…
14:11 / 30.09.2026

														
														Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий Каспий денгизида оқиб кетди: 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий Каспий денгизида оқиб кетди: 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида ўқув-жанговар машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбий хизматчи Каспий денгизида оқимга тушиб …
16:22 / 24.09.2026

														
														Техас қамоқхоналарига кондиционер ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди

Техас қамоқхоналарига кондиционер ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди

АҚШнинг Техас штатида жазирама иссиқ сабабли юзага келаётган оғир шароитлар ортидан федерал судья барча қамоқхоналарга 2029 …
12:14 / 24.09.2026

														
														ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026

														
														Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026

														
														Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда Сепеҳран Аирлинес авиакомпаниясининг Боэинг 737 самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай шиналаридан бири ёрилиб, фав…
15:10 / 16.09.2026

														
														Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда фуқароларнинг мамлакатдан чиқиши ҳамда хорижликларнинг мамлакатга кириши бўйича янги чекловлар жорий этилди. Тегишли…
14:26 / 16.09.2026

														
														Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида 2027-йил 1-январдан бошлаб айрим мутахассисларга ҳар ойлик …
14:23 / 16.09.2026

														
														Украинада йўловчи автобусига дрон зарбаси берилди: 5 киши ҳалок бўлди

Украинада йўловчи автобусига дрон зарбаси берилди: 5 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Днепропетровск вилояти Никопол туманида йўловчи автобусига дрон орқали зарба берилди. Вилоят ҳарбий маъмурияти м…
14:19 / 16.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

Президент Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқидан асосий фикрлари:

📌»Ҳамдўстликда раислик қилиш биз учун, аввало, умумий ишимизга ўз ҳиссамизни қўшиш, янги ғояларни таклиф этиш ҳамда бугунги …
17:06 / 09.10.2026
АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда 9 ойда 1 441 та порахўрлик жинояти аниқланди – ИИВ

Ўзбекистонда жорий йилнинг тўққиз ойида 3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олиб қўйилди, 319 та нарк…
15:43 / 09.10.2026
Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўмлик омонатини ўзлаштиргани аниқланди

Чирчиқда банк ходими 13 фуқаронинг 1,3 млрд сўмлик омонатини ўзлаштиргани аниқланди

Чирчиқ шаҳрида тижорат банки филиали бўлими бошлиғи 13 нафар фуқаронинг омонат учун топширган жами 1,3 млрд сўмини банк касс…
10:26 / 08.10.2026
АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда туристлар учун Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилди

АҚШда президент Дональд Трампнинг Овал кабинети нусхаси яратилиб, Оқ уй яқинидаги «Халқ уйи» музейига жойлаштирилди. Бу ҳақд…
15:10 / 08.10.2026
Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Кети Захарияни Оқ уйнинг янги матбуот котиби этиб тайинлаганини эълон қилди. У август ойи охирид…
09:29 / 10.10.2026
Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Мирзиёев Марказий Осиёда энергетика, сув ва технологик ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида энергетика, сув р…
16:37 / 08.10.2026
Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026
Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон Шимолий Орол денгизи сатҳини 44 метргача кўтармоқчи

Қозоғистон ҳукумати келгуси беш-олти йил ичида Шимолий Орол денгизидаги сув сатҳини 44 метргача кўтаришни режалаштирмоқда. Б…
15:18 / 08.10.2026
Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Олмазорда юк машинаси учта транспорт воситасига урилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида FAW русумли юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб…
09:33 / 10.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!