Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларгааро Р.У. «Янгибостон» МФЙ ҳудудидаги балиқ боқишга мўлжалланган кўлида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғриданада балиқчи 547 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида фуқаро электр тармоғига ноқонуний уланиб, 547,2 млн сўмлик электр энергиясидан фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.У. «Янгибостон» МФЙ ҳудудидаги балиқ боқишга мўлжалланган кўлида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улангани аниқланган.
Оқибатда у 547,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!