Тошкент вилоятида нуфузли банклардан бирининг минтақавий марказида бўлим бошлиғи 100 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда банкнинг Маҳаллабай ва давлат дастурлари билан ишлаш бўлими бошлиғининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Терговга кўра, у 2024 йилда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан электрон онлайн аукцион орқали унинг отасига чорвачилик мақсадида фойдаланиш учун ижара ҳуқуқи асосида сотилган, Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги балансидаги 16,05 гектар ер майдонини сотиш ҳамда ҳокимлик захирасидаги 4 гектар ерни мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига харидордан жами 4 миллион 250 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида у сўралган маблағнинг 100 минг АҚШ долларини олдиндан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!