Фирибгарлик жиноятини содир этганлик учун халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Хорватиядан экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳамда Хорватия Интерпол Миллий марказий бюроларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида ушбу фуқаро Загреб шаҳридан экстрадиция қилинди. Экстрадиция Интерпол Загреб Миллий марказий бюроси билан яқин ҳамкорлик, шунингдек, Ўзбекистоннинг Венгриядаги консуллигининг ҳар томонлама кўмаги туфайли амалга оширилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!