$
12044.72 UZS
-11.18
₽
145.46 UZS
1.3
€
13525.02 UZS
-47.51
31° Кечаси 18°

Мода маликалари: Ўзбекистоннинг ёш ва иқтидорли дизайнерлари

22:17 / 23.07.2023

Мода оламида шундай юксак иқтидор соҳиб ва соҳибалари борки, уларнинг ҳикоялари бошқаларга ҳам илҳом бахш этади, мода саноатига янги нафас беради. Ўзбекистонда бундай иқтидор эгалари оз эмас. Биз бугун ўз фаолиятини бошлаганига ҳали кўп бўлмаган, аммо ғоялари ва қарашлари билан бошқаларнинг эътиборию эътирофига сазовор бўлиб улгурган ёш дизайнерлар ҳақида сўз юритамиз.

Сеҳриё Маҳмудова

Сеҳриё Маҳмудова дизайн бўйича таҳсил олмаган, аввалига у бутунлай бошқа соҳани танлаган. Аммо бу Сеҳриёга ўз орзуларини амалга оширишга ҳалал бера олмади ва бўлғуси дизайнер Италияга, мода йўналиши бўйича магистратура босқичига ўқишга кирди. Сеҳриё Рим шаҳрида бир нечта лойиҳаларда иштирок этиш имкониятини қўлга киритди, ушбу лойиҳалар унинг учун ҳақиқий тажриба майдонига айланди, дизайнерга ижодий салоҳиятини намоён этишга имкон берди.

Сеҳриёнинг асосий йўналишларидан бири – мода оламидаги экологик барқарорлик ҳисобланади. У мазкур йўналишни чуқур ўрганиб, экологик ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ҳисса қўшишни ният қилган. Дизайнер Аргентинанинг чўмилиш кийимлари брендларидан бири асосчиси билан ҳамкорлик қилган ҳолда қайта ишланган материаллардан бир нечта ажойиб либос ва буюмлар яратишнинг уддасидан чиққан. Айни вақтда ушбу маҳсулотларни бозорга чиқариш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Аммо Сеҳриё қўлга киритилган ютуқлар билан чекланиб қолиш ниятида эмас. У айни вақтда “Harvard”, MIT каби етакчи университетлар томонидан ишлаб чиқилган “Циркуляр мода: дизайн, илм-фан ва барқарор кийим-кечак саноатидаги қадриятлар” курсида таҳсил олмоқда. Ушбу курс дизайнерга соҳага оид билимларни ошириш, цилкуляр иқтисодиёт ва мода саноатидаги барқарорликнинг аҳамиятини янада чуқурроқ англаб етишга имкон беряпти.

Сеҳриёнинг асосий мақсадларидан бири орттирилган билим ҳамда тажрибани Ўзбекистонда қўллаб, ўз брендига асос солиш ва инсонларга экологик тоза ҳамда олий сифатли маҳсулотлар тақдим этишдан иборат. Ёш дизайнер мода ҳеч кимга зарар бермаслиги керак деган фикрда ва у Ўзбекистонда кўплаб ижобий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкинлигига ишонади.

Сеҳриё шунингдек, “Fashion International Group” ассоциацияси ҳамда “Vogue” клубига аъзо бўлган. Бу ёш дизайнерга ўз ҳамкасблари ва мода оламининг етакчи экспертлари билан доимий равишда алоқада бўлиш, янги трендларнинг пайдо бўлишига ҳисса қўшиш ва бошқаларга ўз ишлари билан илҳом улашиш имкониятини берган.

Сеҳриё Маҳмудова – мода соҳасида ўз ўрни ва йўналишини топа олган, экологик масъулиятни ҳис қила оладиган ёш ва иқтидорли дизайнерлардан бири. Унинг Ўзбекистонда экологик барқарор модани тарғиб қилишга йўналтирилган саъй-ҳаракатлари мамлакатнинг ёш дизайнерлари соҳани тубдан ўзгартириб юборишга қодир эканликлари, нафақат мамлакатда, балки дунё мода саноатида ҳам ажойиб ўзгаришлар қила олишларини кўрсатади. 

Ўзбекистонда Сеҳриё Маҳмудова каби ёш ва интилувчан дизайнерларнинг бутун бир авлоди мавжуд, улар мода оламига ўзларининг инновацион ғоялари билан янги нафас олиб киришга ҳаракат қилмоқдалар.

Ўзбекистон модасининг келажаги ёш дизайнернинг саъй-ҳаракатлари ва ижодий интилишлари билан порлоқ бўлишига ишончимиз комил.

Айни вақтда Сеҳриё Маҳмудова ўзининг шахсий брендига асос солиш устида ишламоқда. Дизайнер бренд ўз фаолиятини кейинги йилдан бошлашини маълум қилган. Мазкур бренд экологик барқарор модага бағишланган бўлиб, унинг тамойиллари ва қарашларини акс эттиради. Сеҳриё Маҳмудова шахсий бренди келгусида мода оламидаги ижобий ўзгаришларга сабаб бўлиши, ушбу йўналишдаги барқарор тараққиётга бошқаларни ҳам илҳомлантиришига умид боғламоқда. 

Севинч Имминова

“SAAKINUN” бренди асосчиси Севинч Имминова болаликдан мода оламининг шайдоси бўлган. Аммо у ҳар доим ортиқча безаклардан ҳоли, замонавий ва сифатли либослар топишда қийинчиликка дуч келарди. Айнан мана шу муаммолар уни ўз брендига асос солиш, барча талабларга жавоб бера оладиган замонавий образлар яратишга ундаган.

Албатта, ишнинг илк босқичи дизайнер учун осон бўлмади. Мода оламига эндигина кириб келган Севинч кўплаб муаммолар билан тўқнашди. У бренд концепцияси, сифатли ва либослар учун керакли матоларни топиш, илк образларни яратиш устида тинимсиз ишлади. Бўлғуси дизайнернинг мақсади ўзида сиполик, жозиба ва унинг мода оламига бўлган қарашларини акс эттирувчи ноёб услубни бирлаштирган моделлар яратишдан иборат эди.

“SAAKINUN” фаолиятининг биринчи йили – ҳақиқий синовлар даври бўлди. Севинч талаб даражасини аниқлаш, бозорни таҳлил қилишда қийинчиликларни бошдан кечирди. Бироқ қатъият ва ўз ишига бўлган меҳри туфайли қийинчиликларнинг барчасини енгиб ўтди ва ўз брендини ривожлантиришда давом этди.

Бир неча йил онлайн тарзда иш олиб борган “SAAKINUN” бренди ўз мижозларига эга бўлди, машҳурликка эришди. Буюртмалар сони кўпайди. Дизайнер ана шундан кейин бизнесини янада ривожлантиришга бел боғлади ва мижозлар билан учрашиш, уларга консультация тақдим этиш, либосларни харид қилишдан аввал уларни кийиб кўриш имконияти тақдим этиладиган шоурум очишга қарор қилди.

Шоурумнинг очилиши “SAAKINUN” брендининг ривожланишига муҳим босқич бўлди. У мижозларга либосларнинг сифати ва деталларини янада яхшироқ баҳолаш, бренд фалсафасини чуқурроқ тушунишга ёрдам берди. Шунингдек, бу Севинч Имминовага мижозлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, уларнинг истакларига қулоқ тутиш, хоҳиш ва талаблардан келиб чиққан ҳолда индивидуал моделлар яратиш имкониятини тақдим этди.

“SAAKINUN” бугунги кунда инновациялар томон интилиб, ўз тўпламларини янада яхшилаш устида тинимсиз изланишлар олиб боряпти. Бренд томонидан тақдим этилган ҳар бир моделда сифат ва деталларга катта эътибор қаратилади. Севинч ва унинг жамоаси доимий равишда янги матолар излаб топади, мода оламининг энг сўнгги тенденцияларини кузатади ва мижозларнинг талабларини ўрганади.

“SAAKINUN” бренди мижозларга замонавий, нафис ва сифатли моделлар тақдим этишдан ғурурланади, бренднинг ҳар бир либоси ўзбек модасининг ўзига хослиги ва жозибадорлигини акс эттиради. “SAAKINUN” индивидуалликка урғу берадиган моделлар яратади. Дизайнер Севинч Имминова ва “SAAKINUN” бренди мижозларга хурсандчилик улашиш, мода олами ривожига ҳисса қўшишни ўзининг олий мақсади деб билади.

“SAAKINUN” бренди либосларини яратишда асосий эътибор матолар сифати, уларнинг қулайлигига қаратилади. Ҳар бир модел устида иш олиб бориш жараёнида мавсум ва мижозлар талаби ҳисобга олинади. Ёзги моделлар енгил ва ҳаво ўтказувчи, жазирама кунларда қулайликни таъминловчи матолардан, қишки моделлар эса зич тўқимали ва совуқ кунларда иссиқликни сақлаб турадиган матолардан тикилади.

“SAAKINUN” бренди мода оламидаги тенденцияларни ўз услубига мослаштириш, моделларнинг қулай ва сипо бўлишига интилади. Дизайнер Севинч Имминова халқаро мода оламидан илҳом олади, трендларни бренд фалсафаси билан бирлаштиради.

Ҳафиза Хидирова

Мода – бу шунчаки либослар эмас, дизайнернинг ички олами, унинг қарашларини ифодаловчи санъат ҳамдир. Ўзбекистоннинг яна бир истеъдодли дизайнери – “By_Khafiza” бренди асосчиси ва “By_Khafiza” дизайн мактаби раҳбари Ҳафиза Хидирова ҳисобланади. Унинг ижодий ишлари аёллар гўзаллиги ва жозибасини бутун дунёга намойиш этиш иштиёқи билан тўйинган, дизайнер ўз қарашларини акс эттириш учун ажойиб ёндашувдан фойдаланади.

Дизайнернинг тўпламларида нафислик ва гўзаллик акс этган. Моделларнинг ҳар бир детали обдон ўйлаб чиқилган. Ҳафизанинг асосий илҳом манбаи – табиат манзаралари саналади. Ижодкор табиат қўйнида бўлган вақти бетакрор либослар яратиш учун ғояларга тўлиб-тошади.

Ҳафиза ғояларни бир ерга жамлагач, эскизлар устида ишлайди ва ҳар бир детални обдон ўйлаб чиқади. Матолар танлашга алоҳида эътибор қаратади, Ўзбекистондаги иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда либослар яратишда табиий матолардан фойдаланади. Ижодкор узоқ йиллар давомида мижозлар учун севимли бўлиб қоладиган либослардан иборат жамланмалар яратишга ҳаракат қилади.

“By_Khafiza” брендининг либослари кундалик ва романтик услубни хуш кўрувчи хонимларга маъқул келиши шубҳасиз. Ушбу либослар кундалик ҳаётда, шунингдек байрамларда ҳам қулайлик ва замонавийликни хуш кўрадиган аёл-қизлар учун мўлжалланган. Ҳафиза 7 йилдан буён дизайн бўйича фаолият олиб боради, ҳар бир либосни ўзгача меҳр ва иштиёқ билан яратади. Ижодкор нозик хилқат вакилаларига гўзаллик ва ишонч бағишлашга ҳаракат қилади.

Ҳафизанинг орзулари бетакрор либослар яратишнинг ўзи билан чекланиб қолмайди. У “By_Khafiza” дизайн мактабини ривожлантириб, ёш ва иқтидорли дизайнерларга таълим бериш ва уларни ҳам янги марралар томон илҳомлантириш устида ишламоқда. Дизайнер мактабни умумтаълим ўқув масканига айлантиришни, Ўзбекистоннинг турли вилоят ва туманларида филиаллар очишни, ёш дизайнерларга ривожланиш ва ижодий ғояларини амалга татбиқ этиш учун имкон беришни ният қилади.  

“By_Khafiza” дизайн мактабини бугунги кунга қадар кўплаб дизайнерлар муваффақиятли битиришга улгурган. Ижодкорнинг жамоаси мактаб ўқувчиларини муносиб иш билан таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Ҳафиза ўз шогирдларининг иқтидори, уларнинг келгусида машҳур дизайнерлар сифатида ном қозонишига қаттиқ ишонади, улар билан ғурурланади, ривожланишлари учун ёрдам беради.

Ҳафиза келгусида ўз либослари билан халқаро бозорга ҳам кириб бориш, Франция, Италия, Америка, Қатар, Дубай каби мамлакат ҳамда шаҳарларда жойлашган нуфузли салонлар, дўконлар билан ишлашни режа қилган. Дизайнернинг бетакрор ишлари ўз мижозларини аллақачон топиб улгурган. Ижодкор ўзи яратган либослар бутун дунё аёлларига қувонч келтириши, уларнинг индивидуаллиги ва гўзаллигига урғу беришини истайди.  

 


Лайфстайл


														
														Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026

														
														19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026

														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

														
														“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Британиялик актёр Тим Карри 80 ёшида вафот этди. У 25-август куни Лос-Анжелесдаги уйида ҳаётдан кўз юмган. Актёрнинг ўлими с…
11:47 / 27.08.2026

														
														Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

ТикТокъда “Доcтор Фоод” номи билан танилган, 8 миллиондан ортиқ обуначига эга блогер Жорж Диб Ливанда қўлга олинди. Бу ҳақда…
11:10 / 24.08.2026

														
														АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

Ню-Ёрклик тадбиркор Стейси Деннетт ChatGPT ёрдамида 2 минг долларлик қарздан қутулди.
20:17 / 15.10.2025

Бу ҳам қизиқ

Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Ўзбекистонда тадбиркорлар пешлавҳа учун реклама паспортини расмийлаштириш талабидан расман қутулди.
16:06 / 16.10.2026
Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

"Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигига ишонаман”…
09:18 / 17.10.2026
Қўғирчоқ ичига “гашиш” яширган аёл ушланди

Қўғирчоқ ичига “гашиш” яширган аёл ушланди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида чақалоқ кўринишидаги болалар ўйинчоғи ичига “гашиш” яширган 56 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақд…
09:53 / 18.10.2026
Саида Мирзиёева Жанетт Рубио билан Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Саида Мирзиёева Жанетт Рубио билан Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

“АҚШ Давлат котибининг рафиқаси Жанетт Рубио билан биргаликда Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилдик”, – Президент …
17:46 / 19.10.2026
Рубио: АҚШ Марказий Осиёда узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Рубио: АҚШ Марказий Осиёда узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 2026-йил 19-октабр куни Самарқандга ташрифи чоғида Америка компаниялари Ўзбекистонда янги кели…
15:23 / 19.10.2026
Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026
Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллион кишидан ошди

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллион кишидан ошди

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2026-йил 1-октябрь ҳолатига 39 миллион 535 минг 225 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Миллий с…
09:41 / 19.10.2026
Перуда янги ўсимлик турига Лионел Месси номи берилди

Перуда янги ўсимлик турига Лионел Месси номи берилди

Перуда аниқланган, йўқолиб кетиш хавфи остидаги янги ўсимлик тури аргентиналик футболчи Лионел Месси шарафига Салвиа мессии …
09:58 / 19.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026
Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанднинг бетакрор меъморий обидаси — машҳур Регистон майдонида бўлди.

Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанднинг бетакрор меъморий обидаси — машҳур Регистон майдонида бўлди.

Журналистлар билан мулоқот чоғида Марко Рубио Самарқанд асрлар давомида халқаро савдо алоқаларининг муҳим маркази бўлиб келг…
13:21 / 19.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!