АҚШда мамлакатнинг мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган, Доналд Трамп тасвири туширилган 1 долларлик танга муомалага чиқарилди.
Мазкур танга эсдалик сифатида эмас, балки кундалик фойдаланиш учун мўлжалланган. Яъни ундан оддий харидлар вақтида тўлов воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.
Тилла рангли танганинг бир томонида Доналд Трамп портрети, шунингдек, “Либертй” (“Озодлик”) ва “Ин Год Wе Труст” (“Биз Худога ишонамиз”) ёзувлари акс этган. Иккинчи томонида эса қалқонида “250” рақами тасвирланган АҚШ президентининг муҳрини кўриш мумкин.
АҚШ зарбхонаси маълумотларига кўра, янги тангалар мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги арафасида миллатнинг руҳи, ғурури ва тарихий меросини акс эттиради.
Қайд этилишича, АҚШда қарийб 100 йил давомида тирик президент ёки бошқа тирик шахснинг сурати пул бирликларига туширилмаган. Шу сабабли Трампнинг портрети акс этган танганинг муомалага чиқарилиши жамоатчилик ва мутахассислар орасида кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Анъанага кўра, АҚШ пул бирликларида, одатда, вафот этган давлат арбоблари ва тарихий шахсларнинг портретлари акс эттирилади.
@дарё_ливе
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!