$
11985.10 UZS
12.75
148.86 UZS
1.34
13923.09 UZS
71.08
31° Кечаси 18°

Сирдарёда ҳоким ўринбосари, Навоийда эса ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

14:28 / 05.10.2025

Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими ўринбосари ҳамда вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг туман бўлими мутахассиси ўзаро тил бириктириб, ноқонуний бойлик орттиришни мақсад қилишади.

Улар, тасарруфида 452 гектар ер майдони бўлган чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликни келгуси йил шоли етиштириш тақсимотига киритиш, экспорт режаси бажарилганлигини тасдиқлаш, тақсимотсиз шоли етиштирган ҳолатига нисбатан чора кўрмаслик, шунингдек, гўёки Давлат хавфсизлик хизмати томонидан тумандаги фермер хўжаликлари фаолияти бўйича ўтказилаётган текширувда уни ҳимоя қилиш эвазига хўжалик раҳбаридан жорий йилнинг июнь ойида 10 минг АҚШ доллари олишади.

Кейинроқ эса ҳокими ўринбосари ер майдонини давлат захирасига олиб қўйиш ва фермер хўжалик раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғаттириш билан таҳдид қилиб, қўшимча 20 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини ўзининг ҳамтовоғи бўлган мутахассис орқали олган вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.

Ҳозирда ҳоким ўринбосари ҳамда вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармасининг туман бўлими мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Навоий вилоятида кузатилган ҳолатда эса Кармана туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалаларига масъул бўлган ҳоким ёрдамчиси ноқонуний равишда 40 млн сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, ҳоким ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, 2024 йилда бошқа бир фуқарога ижарага берилган М-37 автомобиль йўли ёқасидаги 12 квадрат метр ер майдонини уни номига расмийлаштириб бериш эвазига 100 млн сўм талаб қилган.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



														
														Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ транзити ҳажмини оширишни режалаштирмоқда

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ транзити ҳажмини оширишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Тошкентдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
16:31 / 16.11.2025

														
														17 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

17 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

17 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеча…
16:27 / 16.11.2025

														
														Туркияда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ва фарзанди ватанга қайтарилди

Туркияда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ва фарзанди ватанга қайтарилди

“Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда ушбу шаҳардаги Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан она ва у…
16:03 / 16.11.2025

														
														“Биз Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасида мустаҳкам кўприк барпо этмоқдамиз” – Шавкат Мирзиёев

“Биз Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасида мустаҳкам кўприк барпо этмоқдамиз” – Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида минтақа Янги Ма…
14:19 / 16.11.2025

														
														Ҳафта бошида ҳарорат 24 даражагача кўтарилади

Ҳафта бошида ҳарорат 24 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 17 ноябрь куни қандай об-ҳаво кутилаётгани ҳақида маълумот берди. Прогнозларга кўра, ҳафта бошида ҳам қуруқ ва …
13:09 / 16.11.2025

														
														Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди

“Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ”, – дейилади хабарда.
17:38 / 15.11.2025

														
														Андижонда ички аъзоларига тақинчоқлар яширган уч аёл қўлга тушди

Андижонда ички аъзоларига тақинчоқлар яширган уч аёл қўлга тушди

Андижонда 200 млн сўмлик тақинчоқларни ички аъзоларига яшириб олиб кирмоқчи бўлган уч аёл қўлга тушди, деб хабар бермоқда ви…
17:19 / 15.11.2025

														
														Ўзбекистон ҳамда Тожикистон раҳбарлари учрашди

Ўзбекистон ҳамда Тожикистон раҳбарлари учрашди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Масл…
16:50 / 15.11.2025

														
														Бекободда пора олаётган юрисконсульт қўлга тушди

Бекободда пора олаётган юрисконсульт қўлга тушди

Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
16:46 / 15.11.2025

														
														Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров учрашди

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида иштир…
16:18 / 15.11.2025

Бу ҳам қизиқ

Туркияда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ва фарзанди ватанга қайтарилди

Туркияда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ва фарзанди ватанга қайтарилди

“Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда ушбу шаҳардаги Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан она ва у…
16:03 / 16.11.2025
Андижонда ички аъзоларига тақинчоқлар яширган уч аёл қўлга тушди

Андижонда ички аъзоларига тақинчоқлар яширган уч аёл қўлга тушди

Андижонда 200 млн сўмлик тақинчоқларни ички аъзоларига яшириб олиб кирмоқчи бўлган уч аёл қўлга тушди, деб хабар бермоқда ви…
17:19 / 15.11.2025
Эфиопияда хавфли Марбург вируси тарқалмоқда

Эфиопияда хавфли Марбург вируси тарқалмоқда

Мутахассисларнинг айтишича, вирусдан ўлим даражаси 25–80 фоизгача етади.
17:44 / 16.11.2025
UFC. Ислам Махачев ярим ўрта вазн тоифаси чемпионига айланди

UFC. Ислам Махачев ярим ўрта вазн тоифаси чемпионига айланди

Америка Қўшма Штатларининг Нью-Ёрк шаҳрида жойлашган “Medison Skver-Garden” мажмуасида аралаш якка кураш бўйича UFC 322 турн…
11:15 / 16.11.2025
“Рус тили расмий тил бўлмаган мамлакатлардан келганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини тан олмаймиз” – Володин

“Рус тили расмий тил бўлмаган мамлакатлардан келганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини тан олмаймиз” – Володин

Россия рус тили расмий тил бўлган мамлакатлардан ҳайдовчи сифатида ишлашга бораётганларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан …
18:00 / 14.11.2025
Ўзбекистонда янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистонда янги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 17–20 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
14:30 / 15.11.2025
Автомобиллардаги ноқонуний рекламалар олиб ташланмоқда

Автомобиллардаги ноқонуний рекламалар олиб ташланмоқда

Рекламани қонуний жойлаштириш учун my.gov.uz орқали реклама паспортини олиш талаб этилади.
17:45 / 14.11.2025
Кашмирдаги полиция бўлимида портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Кашмирдаги полиция бўлимида портлаш оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

AP нашрининг ёзишича, натижада камида тўққиз киши ҳалок бўлган, яна 32 киши яраланган.
15:42 / 15.11.2025
Япония ўз ҳудудида АҚШ ядро қуролини жойлаштириш масаласини кўриб чиқмоқда

Япония ўз ҳудудида АҚШ ядро қуролини жойлаштириш масаласини кўриб чиқмоқда

Манбаларга кўра, Такаити Япониянинг узоқ йиллик ядровий бўлмаган қурол тамойилларини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда.
08:31 / 16.11.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!