Жорий йилнинг 1 февралидан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026-йилги илк мавсуми бошланади. Ушбу мавсум “Ташаббусли бюджет” жараёни жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади.
Бунда:

– 1–20 февраль кунлари лойиҳаларни киритиш;
– 21 февралдан 7 мартгача лойиҳаларни саралаш;
– 8–10 март кунлари тарғибот босқичи;
– 11–20 март кунлари овоз бериш босқичи;
– 21–31 март кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.
Анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!