Тайваннинг шимоли-шарқий қирғоғидаги Йилан шаҳридан тахминан 32 км узоқликда 7 магнитудали зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда CNN телеканали орол маъмуриятига таянган ҳолда.
Мамлакат ҳукумати зилзиладан сўнг катта зарар қайд этилмаганини маълум қилди. Айрим жойларда газ ва сув сизиб чиқиши, шунингдек биноларга енгил шикаст етгани қайд этилган.
Шунингдек, Тайван Об-ҳаво бошқармаси яқин бир кун ичида 5,5–6 магнитудали такрорий силкинишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган. Тайван президенти Лай Синде вазият ҳукумат назоратида эканини билдириб, такрорий зилзиладан аҳолини ҳушёрликка чақирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!