$
11797.46 UZS
22.54
139.77 UZS
0.6
13608.37 UZS
20.11
31° Кечаси 18°

ЕЧЛ. “Барселона”, “Манчестер Сити” ва “Ливерпул”дан муҳим ғалабалар, “Реал” Лиссабонда 4 та гол ўтказиб юборди

08:57 / 29.01.2026

Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 8-туридан ўрин олган барча учрашувлар якунланди:

“Арсенал” ўз майдонида “Қайрат”ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ҳисоб 3-дақиқада “тўпчилар” ҳужумчиси Виктор Гёкереш томонидан очилган бўлса, 7-дақиқада олмаоталиклар пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 16-дақиқага келиб, “Арсенал” яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бен Уайтнинг узатмасидан кейин Кай Ҳавертс “Қайрат” дарвозасига жамоасининг иккинчи голини киритди. 

38-дақиқада орадаги фарқ йириклашди. Габриел Мартинелли томонидан киритилган гол эвазига “Арсенал” 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Ўйин якунига яқин “Қайрат” ҳисобни қисқартирди. Аммо Рикардинё томонидан киритилган гол олмаоталикларга очко тақдим этмади.  Натижада Микел Артета бошчилигидаги “Арсенал” 8-турда навбатдаги ғалабани қўлга киритди. 

Турнинг марказий баҳсида Португалиянинг “Бенфика”си “Реал Мадрид”ни қабул қилиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиндаги ҳисоб 30-дақиқада Килиан Мбаппе томонидан очилди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, таблодаги натижа тенглашди. Норвегиялик ҳужумчи Андреас “қироллик клуби” дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатни тиклади. Тайм якунига яқин лиссабонликлар ҳисобда олдинга чиқиб олди. Гол муаллифи — Вангелис Павлидис. 

Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида “Бенфика” “Реал” дарвозасини учинчи марта ишғол қилди. Андреас ўзининг дублини расмийлаштириб, таблидаги натижани 3:1 кўринишига келтирди. Бироқ орадан 4 дақиқа ўтиб, Килиан Мбаппе ҳисобни биттага қисқартирди. Аммо 90+8-дақиқада португаллар дарвозабони Анатоли Трубин “Бенфика”нинг 4-голини киритиб, жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.

“Барселона” ўз майдонида Даниянинг “Копенгаген” клубини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда тезкор гол киритилди. 4-дақиқада Виктор Дадасон гол уриб, данияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида Ҳанси Флик бошчилигидаги жамоа ҳисобни тенглаштирди. Роберт Левандовски Ламин Ямалнинг узатмасидан кейин гол уриб, орадаги мувозанатни тиклади. 60-дақиқа Ламин Ямал “Барселона”нинг ўйиндаги иккинчи голини киритди. 69-дақиқага келиб, Рафиня 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантириб, орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. 85-дақиқада захирадан майдонга тушган Маркус Решфорд ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 

Мазкур ҳисоб ўйин якунга қадар ўзгармади ва “Барселона” охирги турда муҳим ғалабани қўлга киритди. 

Шунингдек, 8-тур доирасида “Манчестер Сити” ўз майдонида Туркиянинг “Галатасарой” клубига қарши баҳс олиб борди. “Этиҳад” стадионида ўтган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги ҳисоб 11-дақиқада Эрлинг Ҳоланд томонидан очилд. 29-дақиқада Раян Шерки “шаҳарликлар” устунлигини мустаҳкамлади. Мазкур натижа учрашув якунига қадар ўзгармади ва Пеп Гвардиола жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритди.

Натижада “Манчестер Сити” 16 очко билан 8-поғонани эгаллаб, 1/8 финал босқичига йўл олди. “Галатасарой” эса 10 очко билан 20-ўринни банд этди.

Яна бир учрашувда “Ливерпул” ўз майдонида Озарбайжоннинг “Қорабоғ” клубини қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ҳисоб 15-дақиқада Алексис Макаллистер томонидан очилди. 21-дақиқада эса мерсисайдликлар ўзининг иккинчи голини киритди. Иккинчи бўлимнинг бошида “Ливерпул” Муҳаммад Салоҳнинг голи эвазига ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 57-дақиқада эса Уго Экитике инглизларнинг ўйиндаги тўртинчи голини киритди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, мерсисайдликлар бешинчи марта “Қорабоғ” дарвозасига йўл топди. Ўйин якунига яқин Федирико Кеза “Ливерпул”нинг 6-голини киритиб, учрашувга якуний нуқтани қўйди.

Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва “Ливерпул” Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг охирги турида йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги турида марказий ўйинларидан яна бири “ПСЖ” “Нюкасл” иштирокида бўлиб ўтди. Учрашувда ҳисоб 8-дақиқада Витиня томонидан очилди. Биринчи бўлим якуни арафасида меҳмонлардан Жо Уиллок таблодаги натижани 1:1 кўринишига келтириб қўйди. Ўйин қизи ва томошабоп ўтган бўлса-да ҳисоб бошқа ўзгармади. Якуний натижа 1:1.

“Наполи” ва “Челси” ўртасидаги баҳс ҳам якунига етди. Учрашув Неаполдаги “Диэго Армандо Марадона” стадионида бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда ҳисоб 19-дақиқада “Челси” ярим ҳимоячиси Энсо Фернандес томонидан очилди. 33-дақиқада “Наполи” футболчиси Антонио Вергара мувозанатни тиклади. 43-дақиқада Расмус Ҳойлунд мезбонларни олдинга олиб чиқди. Жоао Педро 61-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 82-дақиқада эса дубль қайд этиб, лондонликларга ғалаба келтирди. 8 тур якунига кўра, “Наполи” 8 очко билан 30-ўринда жой олди. “Челси” эса 16 очко жамғариб, 6-поғонани эгаллади.

Шунингдек, куннинг навбатдаги учрашувида Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз майдонида Италиянинг “Интер” жамоасини қабул қилди. “Сигнал Идуна Парк” стадионида бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда ҳисоб 81-дақиқада Федерико Димарко томонидан очилди. 90+4-дақиқада эса Анди Диуф “Интер”нинг устунлигини мустаҳкамлади.

Мазкур натижадан сўнг “Интер” 15 очко жамғарган бўлса, “Боруссия” ҳисобида эса 11 очко мавжуд. Гуруҳ босқичи якунларига кўра, ҳар икки жамоа ҳам плей-офф босқич йўлланмасига эга чиқди.

Европа Чемпионлар Лигаси 8-туридан ўрин олган баҳсда Нидерландиянинг “ПСВ” клуби ўз майдонида Мюнхеннинг “Бавария” жамоасини қабул қилди. Эйндховендаги “Филипс” стадионида бўлиб ўтган учрашувда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Бавария” футболчиси Жамал Мусиала 58-дақиқада ҳисобни очди. 78-дақиқада Исмоил Сайбари мувозанатни тиклади. 84-дақиқада эса Ҳарри Кейн ғалаба голини киритиб, “Бавария”га муҳим уч очкони тадқим этди.

Мазкур натижадан сўнг “ПСВ” 8 очко билан 28-ўринни эгаллаб, мусобақани тарк этди. “Бавария” эса 21 очко жамғариб, иккинчи ўринни банд этди ва 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Чемпионлар лигаси 8-туридан ўрин олган навбатдаги учрашувда Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ўз майдонида Лондоннинг “Тоттенҳем” жамоасини қабул қилди. “Франкфурт Арена” стадионида кечган учрашувда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги ҳисоб 47-дақиқада Рандал Коло Муани томонидан очилди. 77-дақиқада Доминик Соланке лондонликлар устунлигини икки баробарга оширди.

Мазкур баҳсдан сўнг “Айнтрахт” 4 очко билан 33-ўринни эгаллаб, мусобақани тарк этди. “Тоттенҳем” эса 17 очко жамғариб, 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритди.

 

 


Футбол


														
														Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Руминия футбол федерацияси (ФРФ) дунёда биринчи бўлиб қора карточкани жорий этди. Янги чора ёшлар футболи учрашувларида ота-…
12:05 / 12.09.2026

														
														Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Аргентина билан ўтказиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Бунга Лионел М…
16:35 / 07.09.2026

														
														Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Аргентина терма жамоасидан кетганини эълон қилган Лионел Мессига журналист Вероника Брунати таъсирли мақола орқали миннатдор…
14:07 / 04.09.2026

														
														Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

“Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси Элита турнири асосий босқичидаги тақвими маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент клуби 2 нояб…
11:47 / 19.08.2026

														
														2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ФИФА тарихидаги энг даромадли турнирга айланди.
12:07 / 21.07.2026

														
														Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи бўлиши мумкин

Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи бўлиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Конго ДР дарвозасига…
10:28 / 21.07.2026

														
														Англия Францияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди 19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсид

Англия Францияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди 19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсид

19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсида Англия терма жамоаси Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб эт…
11:09 / 19.07.2026

														
														Аргентина кетма-кет иккинчи бор Жаҳон чемпионати финалига чиқди

Аргентина кетма-кет иккинчи бор Жаҳон чемпионати финалига чиқди

2026-йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентина Англияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи марта финал йўлланм…
09:55 / 16.07.2026

														
														3 миллиондан ортиқ одам Аргентинани ЖЧдан четлатишни талаб қилмоқда

3 миллиондан ортиқ одам Аргентинани ЖЧдан четлатишни талаб қилмоқда

Интернетда Аргентина миллий терма жамоасини 2026-йилги Жаҳон чемпионатидан четлатиш талаби илгари сурилган петитсия пайдо бў…
12:23 / 13.07.2026

														
														Суперкомпьютер ЖЧ ғолиблиги учун тахминларни янгилади

Суперкомпьютер ЖЧ ғолиблиги учун тахминларни янгилади

“Opta” аналитика компанияси суперкомпьютери 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиблик учун асосий фаворит сифатида Франция терм…
12:57 / 12.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Зўравонликка жавоб бериш тизими такомиллаштирилмоқда.

Зўравонликка жавоб бериш тизими такомиллаштирилмоқда.

Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатларига жавоб бериш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган янги таш…
08:16 / 16.09.2026
Ўзбекистон Президенти Корея Республикасидаги ватандошлар билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Корея Республикасидаги ватандошлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Корея Республикасига давлат ташрифи чоғида ушбу мамлакатда меҳнат қилаётг…
17:32 / 15.09.2026
Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда фуқароларнинг мамлакатдан чиқиши ҳамда хорижликларнинг мамлакатга кириши бўйича янги чекловлар жорий этилди. Тегишли…
14:26 / 16.09.2026
Туркияда оила ва болаларни ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли операция бошланди

Туркияда оила ва болаларни ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли операция бошланди

Туркияда « » (Аилем Güvende) операцияси доирасида 162 нафар гумондор, 9 та уюшма ва 13 та компанияга нисбатан ҳуқуқий чорала…
10:44 / 15.09.2026
Бугун Ўзбекистонда ҳаво +37 даражагача исийди

Бугун Ўзбекистонда ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистон бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат республиканинг тоғли …
17:27 / 14.09.2026
Суд ишларига аралашган мансабдорлар энди 5 йилгача қамоқ жазоси олиши мумкин

Суд ишларига аралашган мансабдорлар энди 5 йилгача қамоқ жазоси олиши мумкин

Ўзбекистонда суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Тегишли қонун 12-сентабрдан кучга кирди.
17:15 / 14.09.2026
Тошкентнинг келажаги муҳокама қилинди: янги қурилишлар шаҳар инфратузилмасини зўриқтирмаслиги керак

Тошкентнинг келажаги муҳокама қилинди: янги қурилишлар шаҳар инфратузилмасини зўриқтирмаслиги керак

Тошкентнинг жадал кенгайиши фонида шаҳардаги шаҳарсозлик ва экология масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди. Унда йирик …
10:53 / 15.09.2026
Саида Мирзиёева хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолияти билан танишди

"Ёшларга замонавий таълим бериб, келажаги учун кенг имкониятлар эшигини очар эканмиз, айни пайтда уларга ватан туйғуси, ўзли…
17:25 / 15.09.2026
Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда Сепеҳран Аирлинес авиакомпаниясининг Боэинг 737 самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай шиналаридан бири ёрилиб, фав…
15:10 / 16.09.2026
Зеленский: Россия самолётим Молдова ҳаво ҳудудида бўлганида икки марта дрон учирган

Зеленский: Россия самолётим Молдова ҳаво ҳудудида бўлганида икки марта дрон учирган

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия унинг президентлик самолёти Молдова ҳаво ҳудудида бўлган вақтда икки марта дрон…
10:47 / 16.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!