Uzbekistan Airways авиакомпанияси жорий йил 1 июндан янги Алмати-Нукус ҳаво йўналиши бўйича мунтазам қатновларни амалга оширади. Бу ҳақда QR Транспорт вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси маълум қилди, дея хабар бермоқда “Казинформ”.
Қайд этилишича, парвозлар ҳафтасига икки марта (чоршанба ва шанба кунлари) 174 ўринли “Eyrbas-A320” самолётларида амалга оширилади.
“Янги ҳаво йўналишининг очилиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Шундай қилиб, Қозоғистон Республикасидан 28 давлатга 121 йўналиш бўйича амалга оширилган халқаро рейсларнинг умумий сони ҳафтасига 567 тага етди”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!