Бугун, 7 июль куни Аргентина миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финалида Мисрни драматик тарзда 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Атлантада бўлиб ўтган учрашув Миср учун омадли бошланди. 15-дақиқада Яссер Иброҳим ҳисобни очиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим давомида Аргентина ташаббусни қўлга олишга уринган бўлса-да, мисрликларнинг ишончли ҳимояси бунга йўл қўймади.
Иккинчи бўлимда ҳам Миср устунлигини мустаҳкамлади. 67-дақиқада Мустафо Зико гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шундан сўнг Аргентина босимни кескин кучайтирди. 79-дақиқада Лионел Мессининг узатмасидан сўнг Кристиан Ромеро ҳисобни қисқартирди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, 83-дақиқада Месси мувозанатни тиклади. Асосий вақтга қўшиб берилган 90+3-дақиқада эса Энсо Фернандес ғалаба голини киритиб, Аргентинага 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабани тақдим этди. Натижада Аргентина чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!