АҚШдаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Бугун, 8 июнь куни "оқ бўрилар" Ню-Ёрк шаҳрида Нидерландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Мазкур баҳс Фабио Каннаваро шогирдлари учун мундиал олдидаги сўнгги назорат ўйини ҳисобланади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт олади.
Маълумот учун, вакилларимиз Жаҳон чемпионатининг "К" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Португалия, Колумбия ва Конго терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!