$
11790.79 UZS
12.34
₽
137.78 UZS
-0.57
€
13285.86 UZS
86.93
31° Кечаси 18°

Навоий стипендияси соҳиби ва Penn State LL.M. битирувчиси Шарафиддин Эшбоев: Ўзбекистон, Европа ва АҚШ ҳуқуқини ўрганган ҳуқуқшунос

17:48 / 06.10.2026

2024–2025 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент давлат юридик университети (ТДЮ) талабаси Шарафиддин Эшбоевга Алишер Навоий номидаги давлат стипендиясини тайинлади. Шу ўқув йилининг кузги семестрини у Erasmus дастури орқали Польша Gdań университетида ўтказди. Кейин академик ютуқлари учун берилган 38 000 АҚШ долларлик стипендия билан АҚШнинг Пенсильвания штат университетига (Пенн State) ўқишга кирди ва 2026 йил май ойида LL.M. даражасини олди.

Шу тариқа Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида улғайган Шарафиддин уч ҳуқуқий тизимни — Ўзбекистон, Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳуқуқини — шу мамлакатларнинг университетларида ўрганди.

Илк қадамлар: Амударёдан Тошкентгача

Шарафиддиннинг йўли пойтахтдан анча узоқда — Қорақалпоғистоннинг Амударё туманидаги 39-сонли мактабда бошланди. Ҳуқуққа қизиқиши ҳам айнан шу ерда пайдо бўлди: мактаб ўқувчиси сифатида у ҳуқуқ фанидан-фан олимпиадасида қатнашиб, республика босқичигача етиб борди. 9-синфни эса имтиёзли шаҳодатнома билан тугатди.


Ўқишни Қорақалпоқ давлат университети қошидаги академик лицейнинг ижтимоий-гуманитар йўналишида давом эттирар экан, мактабда бошланган қизиқиш аниқ мақсадга айланди. 2021 йилда Шарафиддин Тошкент давлат юридик университетига грант асосида ўқишга кирди ва тўрт йилдан сўнг Жиноий одил судлов факультетини имтиёзли диплом билан тамомлади.

Қиёсий ҳуқуқ: Gdań ва Penn State тажрибаси

Гдаńск университетида Шарафиддин «Cомпаративе International and European Legal Studies» дастурида таҳсил олди. Дастур номининг ўзи унинг кейинги йўналишини белгилаб берди: қонунни бир мамлакат доирасида эмас, бошқа тизимлар билан солиштириб ўрганиш. У саккиз фандан еттитасини энг юқори — «А» баҳосига топширди.

Фанларнинг аксарияти иқтисодиёт ва бизнес билан бевосита боғлиқ эди: Европа банк ва инвестиция ҳуқуқи, халқаро иқтисодий ҳуқуқ, Европадаги солиқ ҳуқуқи ва интеллектуал мулк ҳуқуқи. Бундан ташқари, у Европа Иттифоқи Суди фаолияти ва шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш қоидаларини ўрганди. Бу билимлар унинг Ўзбекистондаги коррупцияга қарши кураш ва ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича тадқиқотларига янги нуқтаи назар қўшди: аниқ ва барқарор қоидалар инвестиция муҳитига қандай таъсир қилишини у Европа мисолида кўрди.


Шарафиддиннинг кузатишича, Европа Иттифоқи ҳуқуқининг мураккаблиги тасодифий эмас. Бу тизим 27 та давлатнинг турли ҳуқуқий анъаналарини ягона қоидалар билан боғлайди, шунинг учун ҳар бир норма бир нечта мамлакат амалиётига мос келиши учун пухта ишлаб чиқилади. Унинг фикрича, Ўзбекистон хорижий инвесторлар учун қонунчиликни такомиллаштиришда айнан шу ёндашувдан сабоқ олиши мумкин.

Кейинги босқич АҚШ бўлди. Penn State юридик мактабида у учинчи ҳуқуқий оила — англо-саксон (cоммон law) тизими билан танишди. Бу тизимда қонун билан бир қаторда суд претседентлари ҳам ҳуқуқнинг асосий манбаи ҳисобланади. Ўқиш давомида у асосан бизнес ҳуқуқига оид фанларга — шартнома ҳуқуқи, корпоратив ҳуқуқ ва бизнес тузилмаларига эътибор қаратди. Америка юридик таълимида талаба тайёр билимни ёдламайди: ҳар бир мавзу реал суд ишлари асосида муҳокама қилинади ва талабадан ўз позициясини асослаб бериш талаб этилади.

Бепул ҳуқуқий ёрдам

Шарафиддин учун ҳуқуқ фақат аудиториядаги фан бўлиб қолмади. 2024 йил январидан у ТДЮ Юридик клиникаси аъзоси сифатида 30 дан ортиқ фуқарога бепул ҳуқуқий маслаҳат берди. Клиника доирасида у ногиронлиги бўлган шахсларга бирламчи юридик ёрдам кўрсатишга қаратилган, БМТ Тараққиёт дастури (УНДП) кўмагидаги лойиҳада ҳам иштирок этди.

Илмий ишлар ва эътироф

Талабалик йилларида Шарафиддин 13 та илмий мақола чоп эттирди. Уларнинг тўққизтаси ўзбек адабиёти — Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодига, қолганлари эса ҳуқуққа бағишланган. Ҳуқуқий тадқиқотлари орасида коррупцияга қарши кураш ва ҳуқуқий хизматлар соҳасидаги ислоҳотларга оид икки мақола алоҳида ўрин тутади.

"Аналйсис of the Anti-Corruption Strategy-2030 of Uzbekistan" (International Journal of Studies in Advanced Education, 2024 йил июль) мақоласида у Ўзбекистоннинг 2030 йилгача мўлжалланган коррупцияга қарши кураш миллий стратегиясини таҳлил қилади. Муаллиф давлат харидларининг тўлиқ электрон шаклга ўтказилиши каби ислоҳотлар коррупсион ҳолатларни камайтириб, бизнес муҳитини яхшилашини кўрсатади.

«Янги Ўзбекистоннинг адвокатура соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар» (World Scientific Research Journal, 2024 йил май) мақоласи ҳуқуқий хизматлар бозоридаги ўзгаришларга бағишланган. Унда адвокатурани чинакам мустақил институтга айлантириш чоралари ва адвокатлик лицензияси учун иш стажи талабининг бекор қилиниши таҳлил қилинади. Муаллиф аҳоли сонига нисбатан адвокатлар етишмаслигини кўрсатиб, бу муаммони ҳал қилиш бўйича таклифлар беради.

Бундан ташқари, унинг «Оиладаги зўравонликлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари» ҳамда «Вояга етмаганлар жавобгарлигининг ўзига хос хусусиятлари» номли мақолалари ҳам чоп этилган.

Унинг мақолаларидан бири ТДЮ Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш кафедраси ўтказган мақолалар танловида «The Current Research» номинациясига сазовор бўлди.


Унинг ўқишдаги натижалари давлат даражасида ҳам эътироф этилган. Алишер Навоий номидаги давлат стипендияси аъло ўқиган ва илмий фаолиятда фаол талабаларга берилади.

Адабиётга бўлган қизиқиши ҳам эътибордан четда қолмади. Аъло ўқиши ҳамда Ғафур Ғулом ҳаёти ва ижодига бағишланган тадқиқотлари учун Шарафиддин айнан шу адиб номидаги кўкрак нишони билан тақдирланди. Шунингдек, у «Science Leader» медали соҳиби.

Олдиндаги мақсадлар

LL.M. даражасини олгач, Шарафиддин фаолиятини АҚШда давом эттирмоқда. Бугун у Америка юридик амалиётига қадам қўйишга тайёрланмоқда. Унинг мақсади — Ўзбекистон, Европа ва АҚШ ҳуқуқини бевосита ўрганган мутахассис сифатида бу тизимлар ўртасида кўприк бўлиш.


— Gdań ва Penn Статеъда ўқиб, битта нарсани тушундим: яхши қонун фақат қоғозда эмас, амалда ишлаганда қадрли. Менинг мақсадим — турли ҳуқуқий тизимлардан олган тажрибамни Ўзбекистон ва халқаро бизнес ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтириш, — дейди Шарафиддин.

Тайёрлади: Илёс Болтаев



														
														8 октябрь қандай об-ҳаво кузатилади?

8 октябрь қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13°, …
16:35 / 07.10.2026

														
														Cентрум Аир йўловчини самолётдан тушириб юбориш билан боғлиқ можаро юзасидан узр сўради

Cентрум Аир йўловчини самолётдан тушириб юбориш билан боғлиқ можаро юзасидан узр сўради

Cентрум Аир борт кузатувчисидан ўзбек тилида гапиришни сўрагани ортидан самолётдан тушириб юборилган йўловчи билан боғлиқ мо…
16:04 / 07.10.2026

														
														Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7-октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Су…
16:02 / 07.10.2026

														
														Наманганда 12 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси 2 йилга қамалди

Наманганда 12 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси 2 йилга қамалди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида 12 нафар болани боғчага олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, бир боланинг ўлим…
15:27 / 07.10.2026

														
														«Док-1 Макс» иши бўйича 61,3 млрд сўмлик ижро ишлари давом этмоқда

«Док-1 Макс» иши бўйича 61,3 млрд сўмлик ижро ишлари давом этмоқда

«Док-1 Макс» дори воситасидан жабрланган 85 нафар фуқаро фойдасига жами 78 млрд сўм зарар ундириш бўйича ижро ишлари давом э…
13:18 / 07.10.2026

														
														Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан боради

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 7–9-октабр кунлари …
11:50 / 07.10.2026

														
														«Шаҳристон» бекатида метро поезди 6 дақиқага тўхтаб қолди

«Шаҳристон» бекатида метро поезди 6 дақиқага тўхтаб қолди

7 октябрь куни Тошкент метрополитенининг «Шаҳристон» бекатида 1985 йилда ишлаб чиқарилган метро поездида техник носозлик юз …
11:08 / 07.10.2026

														
														Худоёрхон ўрдасидаги тадбир ортидан музей директори ҳайфсан олди

Худоёрхон ўрдасидаги тадбир ортидан музей директори ҳайфсан олди

Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдаси ҳудудида Маданий мерос агентлиги билан келишилмаган кўнгилочар тадбир ўтказилгани ортидан Қ…
10:30 / 07.10.2026

														
														Тожикистон ва Эрон ўртасида визасиз режим тўлиқ кучга кирди

Тожикистон ва Эрон ўртасида визасиз режим тўлиқ кучга кирди

5 октябрдан Тожикистон ва Эрон фуқаролари учун ўзаро визасиз режим тўлиқ кучга кирди. Эндиликда икки давлат фуқаролари амалд…
09:51 / 07.10.2026

														
														Қашқадарёда мактаб директори 600 доллар пора билан ушланди

Қашқадарёда мактаб директори 600 доллар пора билан ушланди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида мактаб директори фуқаронинг ишга киришига кўмаклашиш эвазига 600 АҚШ доллари пора олган…
09:44 / 07.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Қоплон уйга кириб, бир оиланинг олти аъзосига ҳужум қилди

Қоплон уйга кириб, бир оиланинг олти аъзосига ҳужум қилди

Ҳиндистоннинг Махасамунд туманида 4 октябрга ўтар кечаси қоплон уйга кириб, бир оиланинг олти нафар аъзосига ҳужум қилди. Ҳо…
09:54 / 06.10.2026
Сирожиддин Адилов 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Сирожиддин Адилов 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг 2026 йил 5-октабрдаги ҳукмига кўра, «Сирожиддин медиа» МЧЖ раҳбари Адилов Сирож…
16:24 / 05.10.2026
Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026
Тошкент архитектура-қурилиш университетида рақамлаштириш ва дуал таълим ривожлантирилмоқда

Тошкент архитектура-қурилиш университетида рақамлаштириш ва дуал таълим ривожлантирилмоқда

Бугун Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишилди. Ҳозирда олийгоҳда тўртта таълим йўналиши бўйича қар…
09:38 / 06.10.2026
Навоий стипендияси соҳиби ва Penn State LL.M. битирувчиси Шарафиддин Эшбоев: Ўзбекистон, Европа ва АҚШ ҳуқуқини ўрганган ҳуқуқшунос

Навоий стипендияси соҳиби ва Penn State LL.M. битирувчиси Шарафиддин Эшбоев: Ўзбекистон, Европа ва АҚШ ҳуқуқини ўрганган ҳуқуқшунос

2024–2025 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент давлат юридик университети …
17:48 / 06.10.2026
Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

7-октябрь куни Лионел Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Бенин терма жамоасига қарши баҳсда а…
09:57 / 07.10.2026
Қашқадарёда мактаб директори 600 доллар пора билан ушланди

Қашқадарёда мактаб директори 600 доллар пора билан ушланди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида мактаб директори фуқаронинг ишга киришига кўмаклашиш эвазига 600 АҚШ доллари пора олган…
09:44 / 07.10.2026
8 октябрь қандай об-ҳаво кузатилади?

8 октябрь қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13°, …
16:35 / 07.10.2026
Андижонда 297 млн сўмлик қалбаки пулларни сотган фуқаро ушланди

Андижонда 297 млн сўмлик қалбаки пулларни сотган фуқаро ушланди

Андижон вилоятида 297 миллион сўмлик қалбаки пулларни 148 миллион сўмга сотаётган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфс…
09:34 / 07.10.2026
«Шаҳристон» бекатида метро поезди 6 дақиқага тўхтаб қолди

«Шаҳристон» бекатида метро поезди 6 дақиқага тўхтаб қолди

7 октябрь куни Тошкент метрополитенининг «Шаҳристон» бекатида 1985 йилда ишлаб чиқарилган метро поездида техник носозлик юз …
11:08 / 07.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!