$
11838.92 UZS
-64.23
₽
147.05 UZS
0.3
€
13248.94 UZS
-80.21
31° Кечаси 18°

Дунёнинг энг бой ошпазларидан бири – Бурак Оздемир машҳурлигининг сири

14:40 / 29.05.2022

Дунёнинг энг бой ошпазларидан бири Бурак Ўздемир 1994 йил 24 мартда Туркиянинг Яйладағи шаҳрида туғилган. CZN’ Бурак Оздемирнинг тахаллуси бўлиб, отасининг Лалелидаги тўқимачилик дўконининг номи – Cинзано сўзининг нотўғри талаффуз қилинишидан келиб чиққан.

Истанбуллик 28 ёшли ошпаз Бурак Ўздемир ўзининг самимий табассуми, шунингдек, тайёрлаган ажойиб таомлари билан бутун дунёга машҳур бўлди. Асосий эътибор егулик таъмининг мукаммаллигида эмас, балки унинг ўлчамидадир.

Дастлаб Бурак овқат пишириш ҳақида умуман ўйламасди. Аксарият ўғил болалар сингари у ҳам футбол ўйнашни яхши кўрар, машҳур футболчи бўлишни орзу қилар эди. Бироқ 13 ёшида оиладаги оғир моддий аҳвол туфайли ишлашга мажбур бўлади.

Ота-онасининг ўз ресторани бор эди. Айнан ўша ерда ёш йигитча қўшимча пул ишлай бошлади ва ошпазлик тажрибасига эга бўлди. Аммо мазали палови ва машҳур кабоби туфайли Оздемирда миллий турк ошхонасига муҳаббатни ўзининг кичик қассобхонаси бўлган бобоси ва бувиси сингдирган.

2009 йилда отаси Буракни Истанбулнинг Аксарай чеккасига юборди, у ерда 16 ёшли боланинг елкасига катта масъулият юкланди: унга оилавий бизнеснинг янги филиалини очиш вазифаси топширилди.

Оздемир бошида унга деярли ҳеч ким ишонмаганини шундай эслайди:

“Бу ерни отам очган, менга бошқара олмаслигимни айтишди. Лекин бу менинг уйим эди, шунчаки бизнес эмас. Кейин ошпаздан тортиб официантгача ҳар бир ходимга бу ер меники эмас, бизники, дедим. Бунинг шарофати билан муваффақиятга эришдик. Отамдан ўрнак олиб, унинг изидан бордим”.

Ёш ошпаз бошчилигидаги оилавий ресторан машҳур эди, лекин бошқа кўплаб муассасалардан унчалик фарқ қилмади. Кейин йигит бир фикрга келди: у имкониятдан фойдаланишга қарор қилди ва улкан идишларда таом тайёрлашни бошлади. Шундай қилиб, бир вақтнинг ўзида иккита туяқуш тухумидан омлет пиширадиган ошпаз, шунигдек, бир метр узунликдаги кабоб ва кўпроқ тўй тортига ўхшаш бургер ҳақидаги миш-миш бутун мамлакат бўйлаб тарқалди.

Бизнес шу қадар муваффақиятли бўлдики, бир неча йил ўтгач, Бурак Истанбулга кўчиб ўтишга қарор қилди ва у ерда, шаҳар марказида янги, энг муҳими ўзининг “Hatay Medeniyetler Sofrasi” ресторанини очишга қарор қилди. Муассаса номи тасодифан танланмаган. Биринчи сўз Ҳатай Туркиянинг жанубидаги минтақадир. Дастлаб Буракнинг оиласи айнан шу ерда истиқомат қилган.

Бугунги кунда “Hatay Medeniyetler Sofrasi” нафақат маҳаллий аҳоли, балки бутун дунёдан келган сайёҳлар орасида ҳам жуда машҳур. Истанбулда ушбу тармоқнинг бир нечта ресторанлари мавжуд ва Оздемир Яқин Шарқда янги муассасалар очишни режалаштирмоқда.

Ҳозирда Буракнинг ресторанлари ўзининг улкан овқатлари билангина эмас, балки турли хил сервислари билан ҳам машҳур. Менюда 150 дан ортиқ таомлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири учун алоҳида хизмат кўрсатилади. “Hatay Medeniyetler Sofrasi”нинг ўзига хос хусусияти мижознинг номи ёзилган пишириқлардир. Бурак таомнинг ташқи кўриниши таъмидан кам эмас, деб ҳисоблайди.

Бурак Оздемир ўзининг ижтимоий тармоқлари – You tube ва Instagram’да ошпазликнинг асл дурдоналарини эълон қилади. У оддий ошпазликдан нафақат ошпазлик санъатининг ҳақиқий профессионалига, балки ижтимоий тармоқ юлдузига ҳам айланди. Ошпазнинг Instagram блогида 38 миллионга яқин обуначи мавжуд. 

Бундан ташқари CZN Бурак дунёнинг энг машҳур шаҳслари (футболчилар, актёрлар,медиа вакиллари) ва иижтимоий кўмакка муҳтож болалар билан учрашиб, улар билан бирга таом тайёрлайди.

Сўнгги кунларда унинг саратонга чалингани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ Оздемир соғлиги билан боғлиқ вазиятда барчаси жойида эканини маълум қилди.

Бугунги кунда унинг шахсий бойлиги 11,2 млн. АҚШ долларига тенг.
 


Қизиқарли


														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

														
														Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ухлаш бўйича мусобақа ўтказилади: бош мукофот — $14 минг

Японияда ноодатий мусобақа — ухлаш бўйича танлов ўтказилади. Матраслари билан танилган Коала Жапан компанияси ташкил этаётга…
09:24 / 16.09.2026

														
														Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

Август дунё тарихидаги энг иссиқ ойлардан бири бўлди2026-yil avgust oyida Yer yuzida kuzatuvlar tarixidagi eng yuqori o‘rtacha haroratlardan biri qayd

2026 йил август ойида Ер юзида кузатувлар тарихидаги энг юқори ўртача ҳароратлардан бири қайд этилди. Европа Иттифоқининг Ко…
09:41 / 13.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолад…
15:06 / 21.10.2026
Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Газ таъминотидаги қонунбузилишлар: республика бўйлаб ўтказилган рейдлар натижаси

Жорий куз-қиш мавсумида мамлакатимизда табиий газ тармоқларига уланмаган ҳудудлар аҳолисини суюлтирилган газ билан узлуксиз …
09:39 / 24.10.2026
Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Зироат Мирзиёева Самарқанддаги саммитда нутқ сўзлади

Самарқандда “Болалар фаровонлигига инвестиция: Келажак авлодлар барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл” Жаҳон саммити доир…
09:09 / 22.10.2026
Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг машҳур клуби Тошкентда академия очиши мумкин.

Англиянинг “Фулҳем” футбол клуби Британия тажрибаси ва стандартлари асосида Янги Тошкентда футбол академиясини ташкил этиш и…
17:05 / 25.10.2026
Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги 54 миллион долларлик “Sulton Tex Group” тўқимачилик фабрикаси фаолияти билан…
15:58 / 21.10.2026
23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

23 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:50 / 22.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Саида Мирзиёева Ашхободдаги “ОНА. Она табиат” кўргазмасида иштирок этди

Ашхободда ташкил этилган “ОНА. Она табиат” кўргазмаси менда жуда илиқ таассурот қолдирди.
09:19 / 22.10.2026
22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

22 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9°, ку…
15:59 / 21.10.2026
30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

30 октябрь куни В “Заковат-Гамбит” шахмат турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади

19-23 октябрь кунлари В “Заковат-Гамбит” турнирининг ҳудудий саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Бу йил мусобақада иштирок этиш учу…
14:14 / 24.10.2026
Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Парижда “Олтин қалам” мукофоти топширилди

Франциялик журналист, “Georama” нашриёти асосчиси ва директори Диде Лабуш “Олтин қалам” миллий мукофоти учун халқаро танловн…
10:18 / 22.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!