$
11809.19 UZS
18.4
₽
138.15 UZS
0.37
€
13206.22 UZS
-79.64
31° Кечаси 18°

Марказий банк йиллик асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди

15:42 / 12.06.2025

Марказий банк бошқаруви 2025 йил 12 июндаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Йил бошидан ўсувчи трендда шаклланиб келган умумий инфляция даражаси май ойида ўтган йилги энергия тарифлари оширилишининг бирламчи таъсири чиқиб кетиши ҳисобига пасайиб, йиллик 8,7 фоизга тенг бўлди. Аҳоли ва тадбиркорларнинг инфляцион кутилмалари умумий инфляциядан юқори даражада шаклланмоқда.  

Хизматлар инфляцияси тезлашиши ҳисобига базавий инфляциянинг ўсувчи динамикаси давом этиб, май ойида йиллик 8,5 фоизга етди. Иқтисодиётда ялпи талаб юқорилиги шароитида жорий энергия нархлари оширилишининг иккиламчи таъсирлари юзага чиқиши инфляцион босимларнинг узоқроқ давом этишига ишора беради.   

Жорий йилнинг январь–май ойларида иқтисодиётдаги юқори фаоллик ялпи талабнинг шаклланишида асосий омиллардан бири бўлди. Бу савдо ва пуллик хизматлардан тушумлар ва трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмларининг ошиши ҳамда банклараро транзаксиялар ҳажми ва кўчмас мулк савдоси битимлари сони ўсишида намоён бўлмоқда.   

Шунингдек, иқтисодиётга кредит ажратиш суръатларининг юқори даражада сақланиб қолаётгани ва бюджет харажатларининг ўсиши ҳам иқтисодий фаолликни рағбатлантиришга ҳисса қўшмоқда. Ушбу омиллар келгусида ялпи талабни қўллаб-қувватлаб, иқтисодиётдаги нархлар даражасига босимни кучайтириши мумкин.   

Жаҳон иқтисодиётидаги ноаниқликлар ҳамда халқаро савдодаги кескинликлар натижасида кўп давлатларда пул-кредит шароитлари қатъийлиги узоқроқ давом этиши кутилмоқда. Шу билан бирга, сўнгги ойлардаги айрим озиқ-овқатлар жаҳон нархлари ўсиши келгусида ички нархларга қўшимча босим яратиши эҳтимоли мавжуд.   

Анъанавий экспорт товарлари биржа нархларининг юқори даражада сақланиб қолиши ва ҳамкор давлатларда алмашув курси мустаҳкамланиши экспорт тушумлари ҳамда трансчегаравий пул ўтказмалари ўсишини қўллаб-қувватламоқда. Бу, ўз навбатида, мамлакатга хорижий инвестициялар оқими ошиши билан бирга ички валюта бозорида таклифларнинг барқарор шаклланишига хизмат қилиб, келгуси ойларда алмашув курси томонидан инфляцияга босимларнинг камайишига ҳисса қўшади.   

Пул-кредит шароитларининг жорий қатъийлик даражаси сақлаб қолиниши келгусида кредитлаш ҳажми ўсишининг мўтадиллашуви ва депозитларнинг юқори ўсиш суръатлари давом этишини таъминлайди. Бу ялпи талабни мувозанатлаштирувчи ва монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини камайтирувчи аҳамиятга эга бўлади.   

Юқорида келтирилган омилларни ҳисобга олиб, ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ўзгаришсиз, 14 фоиз даражасида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.   

Марказий банк томонидан ўрта муддатли истиқболда инфляциянинг 5 фоизлик таргет даражасигача пасайишига эришиш учун пул-кредит шароитларининг етарли даражада қатъийлиги таъминланади.   

Иқтисодиётдаги ялпи талаб ва иккиламчи таъсирларнинг нархларга оширувчи босимлари келгуси ойларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлиги қайта кўриб чиқилиши мумкин.  



														
														8 октябрь қандай об-ҳаво кузатилади?

8 октябрь қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13°, …
16:35 / 07.10.2026

														
														Cентрум Аир йўловчини самолётдан тушириб юбориш билан боғлиқ можаро юзасидан узр сўради

Cентрум Аир йўловчини самолётдан тушириб юбориш билан боғлиқ можаро юзасидан узр сўради

Cентрум Аир борт кузатувчисидан ўзбек тилида гапиришни сўрагани ортидан самолётдан тушириб юборилган йўловчи билан боғлиқ мо…
16:04 / 07.10.2026

														
														Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7-октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Су…
16:02 / 07.10.2026

														
														Наманганда 12 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси 2 йилга қамалди

Наманганда 12 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси 2 йилга қамалди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида 12 нафар болани боғчага олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, бир боланинг ўлим…
15:27 / 07.10.2026

														
														«Док-1 Макс» иши бўйича 61,3 млрд сўмлик ижро ишлари давом этмоқда

«Док-1 Макс» иши бўйича 61,3 млрд сўмлик ижро ишлари давом этмоқда

«Док-1 Макс» дори воситасидан жабрланган 85 нафар фуқаро фойдасига жами 78 млрд сўм зарар ундириш бўйича ижро ишлари давом э…
13:18 / 07.10.2026

														
														Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан боради

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 7–9-октабр кунлари …
11:50 / 07.10.2026

														
														«Шаҳристон» бекатида метро поезди 6 дақиқага тўхтаб қолди

«Шаҳристон» бекатида метро поезди 6 дақиқага тўхтаб қолди

7 октябрь куни Тошкент метрополитенининг «Шаҳристон» бекатида 1985 йилда ишлаб чиқарилган метро поездида техник носозлик юз …
11:08 / 07.10.2026

														
														Худоёрхон ўрдасидаги тадбир ортидан музей директори ҳайфсан олди

Худоёрхон ўрдасидаги тадбир ортидан музей директори ҳайфсан олди

Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдаси ҳудудида Маданий мерос агентлиги билан келишилмаган кўнгилочар тадбир ўтказилгани ортидан Қ…
10:30 / 07.10.2026

														
														Тожикистон ва Эрон ўртасида визасиз режим тўлиқ кучга кирди

Тожикистон ва Эрон ўртасида визасиз режим тўлиқ кучга кирди

5 октябрдан Тожикистон ва Эрон фуқаролари учун ўзаро визасиз режим тўлиқ кучга кирди. Эндиликда икки давлат фуқаролари амалд…
09:51 / 07.10.2026

														
														Қашқадарёда мактаб директори 600 доллар пора билан ушланди

Қашқадарёда мактаб директори 600 доллар пора билан ушланди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида мактаб директори фуқаронинг ишга киришига кўмаклашиш эвазига 600 АҚШ доллари пора олган…
09:44 / 07.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Наманганда 12 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси 2 йилга қамалди

Наманганда 12 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси 2 йилга қамалди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида 12 нафар болани боғчага олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, бир боланинг ўлим…
15:27 / 07.10.2026
Сирожиддин Адилов 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Сирожиддин Адилов 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг 2026 йил 5-октабрдаги ҳукмига кўра, «Сирожиддин медиа» МЧЖ раҳбари Адилов Сирож…
16:24 / 05.10.2026
Андижонда 297 млн сўмлик қалбаки пулларни сотган фуқаро ушланди

Андижонда 297 млн сўмлик қалбаки пулларни сотган фуқаро ушланди

Андижон вилоятида 297 миллион сўмлик қалбаки пулларни 148 миллион сўмга сотаётган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфс…
09:34 / 07.10.2026
Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026
7 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

7 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:38 / 06.10.2026
8 октябрь қандай об-ҳаво кузатилади?

8 октябрь қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13°, …
16:35 / 07.10.2026
Тожикистон ва Эрон ўртасида визасиз режим тўлиқ кучга кирди

Тожикистон ва Эрон ўртасида визасиз режим тўлиқ кучга кирди

5 октябрдан Тожикистон ва Эрон фуқаролари учун ўзаро визасиз режим тўлиқ кучга кирди. Эндиликда икки давлат фуқаролари амалд…
09:51 / 07.10.2026
Сурхондарёда уч туман ЙТҲ кўрсаткичлари бўйича «қизил ҳудуд» деб белгиланди

Сурхондарёда уч туман ЙТҲ кўрсаткичлари бўйича «қизил ҳудуд» деб белгиланди

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг қарори билан Узун, Бойсун ва Ангор туманлари йўл-транспорт ҳодисалари кўрсат…
09:47 / 06.10.2026
Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

7-октябрь куни Лионел Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Бенин терма жамоасига қарши баҳсда а…
09:57 / 07.10.2026
Тошкент архитектура-қурилиш университетида рақамлаштириш ва дуал таълим ривожлантирилмоқда

Тошкент архитектура-қурилиш университетида рақамлаштириш ва дуал таълим ривожлантирилмоқда

Бугун Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишилди. Ҳозирда олийгоҳда тўртта таълим йўналиши бўйича қар…
09:38 / 06.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!