Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабига янги мутахассис қўшилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, эндиликда италиялик собиқ футболчи Роландо Бьянки Фабио Каннаваро бошчилигидаги мураббийлар штабида фаолият олиб боради. Мутахассис терма жамоада ҳужумчиларни тайёрлаш жараёнига кўмаклашади.
Маълумот учун, Роландо Бьянки футболчилик фаолияти давомида “Аталанта”, “Кальяри”, “Режина”, “Манчестер Сити”, “Торино”, “Болонья” ва “Мальорка” каби клублар сафида тўп сурган. Шунингдек, у Италиянинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида ҳам ўйнаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!