$
12114.97 UZS
40.69
162.07 UZS
1.21
14260.53 UZS
41.86
31° Кечаси 18°

Қўқонда “Ҳизб ут-Таҳрир” гуруҳи аъзолари ушланди

09:18 / 12.06.2025

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи фош этилди.

Хусусан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1962 йилда туғилган, муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига аъзо бўлиб, Жиноят Кодексининг 159 ва 244 прим 1 ҳамда 244 прим 2-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун 2000-2019 йилларда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган шахс 1965–1971 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний гуруҳ тузган.

2024–2025 йиллар давомида Қўқон шаҳридаги чойхона ва ошхоналарда ўтказилган ўзаро йиғинларда гуруҳ аъзолари “Ҳизб ут-Таҳрир” ғояларини Ўзбекистонга олиб кирилишини, ушбу ташкилот томонидан чоп этилган китоб ва журналларда ифодаланган ақидапарастликни, халифалик давлати қуриш ғояларини қўллаб-қувватлаб келишган.

Шунингдек, Telegram мессенжеридаги ёпиқ каналга аъзо бўлиб, унда “Ҳизб ут-Таҳрир” ДЕТга тегишли материаллар билан мунтазам танишиб боришган.

Таъкидлаш лозимки, гуруҳнинг 1971 йилда туғилган аъзоси ҳам муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотидаги иштироки учун 23 йиллик жазо муддатини ўтаб, 2024 йилнинг апрель ойида озодликка чиққан бўлса, бошқа бир аъзоси эса фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган шахс ҳисобланади.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 159 ва 244 прим 1 ҳамда 244 прим 2-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.



														
														9-май куни учун об-ҳаво маълумоти

9-май куни учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
19:12 / 08.05.2026

														
														Тошкентда Халқаро миграция форуми бўлиб ўтади

Тошкентда Халқаро миграция форуми бўлиб ўтади

2026 йил 18–19 май кунлари Тошкент шаҳрида “Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси” мавзу…
17:40 / 08.05.2026

														
														Жарима баллари 12 тадан ошган ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди

Жарима баллари 12 тадан ошган ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди

Уларнинг ишлари судга юборилган. Яна 132 нафар ҳайдовчининг жарима баллари 8 тадан ошгани маълум қилинди.
15:04 / 08.05.2026

														
														Бугун Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашади

Бугун Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашади

Бугун, 8 май куни Президент Шавкат Мирзиёев “Матонат мадҳияси” монументига ҳамда “Миллат фидойилари” хиёбонига гул қўяди. Бу…
10:46 / 08.05.2026

														
														Мусулмонлар идораси фуқароларни қабристонларни ободонлаштиришга чақирди

Мусулмонлар идораси фуқароларни қабристонларни ободонлаштиришга чақирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши қабристонларни обод қилиш ва зиёрат одоблари юзасидан аҳолига мурожаат била…
10:18 / 08.05.2026

														
														Бугун барча ходимлар 1 соат эрта кетишлари мумкин

Бугун барча ходимлар 1 соат эрта кетишлари мумкин

Меҳнат кодексига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир…
10:02 / 08.05.2026

														
														11 май куни юқори синф ўқувчилари учун дарслар ташкил этилади

11 май куни юқори синф ўқувчилари учун дарслар ташкил этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, 11 май куни умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари учун ўқ…
06:18 / 08.05.2026

														
														8 май кунги об-ҳаво маълумоти

8 май кунги об-ҳаво маълумоти

Бугун республика ҳудудлари бўйича ҳаво асосан иссиқ ва қуруқ бўлади. Кўпчилик вилоятларда қуёшли об-ҳаво сақланиб туради, ай…
06:11 / 08.05.2026

														
														Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказ…
17:37 / 07.05.2026

														
														Хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзачўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамко…
17:34 / 07.05.2026

Бу ҳам қизиқ

Жарима баллари 12 тадан ошган ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди

Жарима баллари 12 тадан ошган ҳайдовчилар сони 49 нафарга етди

Уларнинг ишлари судга юборилган. Яна 132 нафар ҳайдовчининг жарима баллари 8 тадан ошгани маълум қилинди.
15:04 / 08.05.2026
9-май куни учун об-ҳаво маълумоти

9-май куни учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
19:12 / 08.05.2026
Навоийда 14 нафар болани олиб кетаётган Matiz ҳалокатга учради, ҳайдовчи вафот этди

Навоийда 14 нафар болани олиб кетаётган Matiz ҳалокатга учради, ҳайдовчи вафот этди

ЙҲХХ хабарига кўра, жорий йилнинг 5 май куни соат 09:05 ларда Навоий вилояти, Нурота туманида Matiz иштирокида ЙТҲ содир бўл…
17:49 / 06.05.2026
Ўзбекистон МТЖга янги мураббий қўшилди

Ўзбекистон МТЖга янги мураббий қўшилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабига янги мутахассис қўшилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот…
17:29 / 07.05.2026
Бухорода ЙПХ ходими пиёдани уриб юборди

Бухорода ЙПХ ходими пиёдани уриб юборди

Жорий йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятида ЙПХ ходими иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл …
17:10 / 07.05.2026
Бугун Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашади

Бугун Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашади

Бугун, 8 май куни Президент Шавкат Мирзиёев “Матонат мадҳияси” монументига ҳамда “Миллат фидойилари” хиёбонига гул қўяди. Бу…
10:46 / 08.05.2026
11 май куни юқори синф ўқувчилари учун дарслар ташкил этилади

11 май куни юқори синф ўқувчилари учун дарслар ташкил этилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, 11 май куни умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари учун ўқ…
06:18 / 08.05.2026
Тошкент автобусларида 7 майдан кондиционерлар ёқила бошланди

Тошкент автобусларида 7 майдан кондиционерлар ёқила бошланди

“Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизматининг маълум қилишича, 7 майдан бошлаб Тошкент шаҳридаги автобусларда кондиционерлар бос…
15:02 / 07.05.2026
Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг илк ҳолати аниқланди

Исроилда хантавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар берди.
10:12 / 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Австрия делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Австрия делегациясини қабул қилди

7 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Австрия Республикасининг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Беате Майнл-Р…
16:59 / 07.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!