$
11809.82 UZS
-29.77
140.68 UZS
0.26
13569.48 UZS
0.13
31° Кечаси 18°

Тадбиркорнинг бинолари прокуратура ва ички ишлар томонидан бузиб ташланиши қонунга зид – депутат

08:27 / 29.01.2022

Депутат Кушербаевга кўра, Юнусобод туманида фуқаролар томонидан тадбиркорлик фаолияти учун қурилган қурилмаларни бузиш ишлари ноқонуний амалга оширилган.

У ўз фикрини асослар экан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сон қарори билан тасдиқланган низомда келтирилган тартибни эслатиб ўтади.

Унга кўра эса ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бузиб ташлашни ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органларига ҳокимият, кадастр, архитектура, экология ва маданий мерос департаменти киради.

“Бу ерда прокуратурага ҳам, ички ишлар органларига ҳам ўзбошимча қурилмани буздириш ваколати берилмаган”, – деб ёзади Кушербаев.

Шунингдек, ўзбошимча қурилма аниқланган тақдирда низомга кўра, қурилмани ўн беш кунлик муддатда ихтиёрий бузиб ташлаш тўғрисида далолатнома тузилиб, қурилма эгаси огоҳлантирилиши шарт.

Агар ушбу муддатда фуқаро бу қурилмага нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида судга даъво берса, даъво берилган кундан бошлаб суднинг якуний қарори қабул қилинишига қадар ушбу иморатни бузиш тўхтатиб турилади.

Ўзбошимча қурилмани бузиб ташлаш учун белгиланган муддат тугаганидан сўнг ваколатли орган икки иш кунида бу тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссияга хабарнома киритади.

Комиссия уч иш куни мобайнида тартибга асосан, ўзбошимча қурилмани бузиб ташлаш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг даъво аризасини судга киритади.

“Токи суднинг якуний қарори чиқмагунга қадар ҳеч бир орган ёки шахс фуқароларнинг қурилмаларини ўзбошимча деб, шикаст етказиши, бузиши ва босим ўтказиши мумкин эмас!

Юнусобод туманида содир бўлган ҳолатда прокуратура ва ички ишлар органлари масъул ходимлари мансаб ваколатидан четга чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари кўпол даражада бузилишига йўл қўйишган. Бу жиноий жавобгарлика сабаб бўлиши мумкин.

Шу муносабат билан, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги ўз тизимининг қуйи бўғинида содир этилаётган ушбу қонунбузилиши ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериб, қонуний чоралар кўриши шарт, деб ҳисоблаймиз”, – дейди депутат.

Расул Кушербаев, шунингдек, Ўзбекистон айни пайтда “Ҳукумат суд қарорисиз ва адолатли товон пулисиз мулкни мусодара қилмаслик” рейтингида 139 та давлат ичида 138-ўринда турганлигини эслатиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Xabardor.uz бир муддат олдин мазкур масалани ўрганишни бошлаган ва айрим маълумотларни очиқлаган эди. 

 


Бошқалар


														
														ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026

														
														Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026

														
														Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда самолёт ҳавода носозлик сабаб фавқулодда қўнди

Эронда Сепеҳран Аирлинес авиакомпаниясининг Боэинг 737 самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай шиналаридан бири ёрилиб, фав…
15:10 / 16.09.2026

														
														Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари кучайтирилди

Хитойда фуқароларнинг мамлакатдан чиқиши ҳамда хорижликларнинг мамлакатга кириши бўйича янги чекловлар жорий этилди. Тегишли…
14:26 / 16.09.2026

														
														Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ҳамширалар ва оилавий шифокорларга ойлик устама тўлаш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш мақсадида 2027-йил 1-январдан бошлаб айрим мутахассисларга ҳар ойлик …
14:23 / 16.09.2026

														
														Украинада йўловчи автобусига дрон зарбаси берилди: 5 киши ҳалок бўлди

Украинада йўловчи автобусига дрон зарбаси берилди: 5 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Днепропетровск вилояти Никопол туманида йўловчи автобусига дрон орқали зарба берилди. Вилоят ҳарбий маъмурияти м…
14:19 / 16.09.2026

														
														Зеленский: Россия самолётим Молдова ҳаво ҳудудида бўлганида икки марта дрон учирган

Зеленский: Россия самолётим Молдова ҳаво ҳудудида бўлганида икки марта дрон учирган

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия унинг президентлик самолёти Молдова ҳаво ҳудудида бўлган вақтда икки марта дрон…
10:47 / 16.09.2026

														
														Саудия Арабистони Макка томон учирилган дронни уриб туширди

Саудия Арабистони Макка томон учирилган дронни уриб туширди

Саудия Арабистони Макка шаҳри томон учирилган ҳусийларга тегишли дронни уриб туширди. Бу ҳақда Reuters Саудия бошчилигидаги …
10:36 / 16.09.2026

														
														Литва осмонида хавф: НАТО қирувчилари дронни уриб туширди

Литва осмонида хавф: НАТО қирувчилари дронни уриб туширди

15 сентябрь куни НАТО қирувчи самолётлари Литва ҳаво ҳудудига кирган дронни уриб туширди. Бу ҳақда Литва Президенти Гитанас …
11:06 / 15.09.2026

														
														20 ёшли талаба қиз ярим марафондан сўнг вафот этди

20 ёшли талаба қиз ярим марафондан сўнг вафот этди

Колумбияда 20 ёшли талаба қиз ярим марафонда иштирок этганидан сўнг вафот этди. Хулиана Авила Сауда мусобақа вақтида ҳушини …
17:10 / 14.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси Россиядан юборилган 852,2 грамм гашишни қабул қилиб олаётган вақт…
11:20 / 20.09.2026
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилган. Бу…
15:58 / 21.09.2026
Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида оғир вазиятга тушиб қолган аёл уч нафар фарзанди билан Туркиядан Ўзбек…
14:25 / 18.09.2026
Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги зўравонлик бўйича онлайн мурожаат портали ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари юзасидан онлайн мурожаат қилиш имконини берувчи портал ишга туширила…
12:22 / 22.09.2026
Ўзбекистонда ҳиндистонлик ва бангладешликларни талабаликка қабул қилмаслик ҳақида кўрсатма берилгани рад этилди

Ўзбекистонда ҳиндистонлик ва бангладешликларни талабаликка қабул қилмаслик ҳақида кўрсатма берилгани рад этилди

Ижтимоий тармоқларда Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлиги томонидан давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларига Ҳин…
09:47 / 22.09.2026
ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026
Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Янги Тошкент халқаро аэропорти сабаб 7 та қабристон кўчирилади

Тошкент вилоятида қурилиши режалаштирилган Янги Тошкент халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган 7 та қабристон кўчирилади. Бу ҳ…
14:21 / 18.09.2026
23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Эртага республика бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:30 / 22.09.2026
“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Педагоглар ўртасида Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танловининг ғолиблари аниқланди.
10:22 / 20.09.2026
Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёда сув захиралари ва тоғ музликлари массаси камайиб бормоқда. Тадқиқотларга кўра, минтақадаги музликлар тўплана…
12:13 / 20.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!