$
11809.19 UZS
18.4
₽
138.15 UZS
0.37
€
13206.22 UZS
-79.64
31° Кечаси 18°

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

10:59 / 11.09.2025

Марказий банк бошқаруви 2025 йил 11 сентябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида  ўзгаришсиз қолдирди.

Жорий йилнинг иккинчи чорагида шаклланган иқтисодий фаоллик ва истеъмол талаби юқори суръатларининг нархларга оширувчи таъсирлари давом этди. Шу билан бирга, ўтган йилги база таъсирлари чиқиб кетиши ҳисобига август ойидан инфляция пасая бошлади. Бошқарув инфляцион жараёнларнинг секинлашиши ва базавий инфляцияни пасаювчи траекториясида давом этишини таъминлаш мақсадида асосий ставкани ўзгаришсиз – 14 фоиз даражасида сақлаб қолди.

Август ойида умумий инфляция июлга нисбатан бироз пасайган ҳолда йиллик ҳисобда 8,8 фоизни ташкил этиб, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсишининг секинлашиши ҳисобига базавий инфляция 7,6 фоизгача пасайган.

Шу билан бирга, ялпи талабнинг юқори даражада сақланиши шароитида энергия нархлари ошишининг иккиламчи таъсирлари хизматлар инфляциясининг юқори шаклланишида намоён бўлмоқда.

Сўнгги ойларда мавсумий омиллар ҳамда алмашув курсининг барқарорлашуви ҳисобига аҳоли ва тадбиркорлар инфляцион кутилмаларида пасайиш тенденцияси кузатилган бўлса-да, мазкур кутилмалар умумий инфляция даражасидан юқори бўлиб қолмоқда.

2025 йилнинг биринчи ярмида иқтисодий ўсиш 7,2 фоизгача тезлашиб, хизматлар соҳасининг юқори суръатлари билан бирга саноат, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳам сезиларли ўсиш қайд этилган.

Трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг барқарор ўсиши, иқтисодиётда кредитлаш суръатларининг жадаллашуви, бюджет харажатларининг ўсиши ҳамда инвестицион фаолликнинг юқори бўлиши ялпи талабни фаол рағбатлантирувчи омиллардан бўлмоқда.

Шу билан бирга, халқаро савдодаги чекловлар ва ўзаро алоқаларга киритилган ўзгаришлар туфайли глобал инфляциянинг пасайиши кутилганидан секин кечаётгани, жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошаётганлиги ҳамда асосий савдо ҳамкор давлатлардаги инфляция даражасининг таргет кўрсаткичларидан юқори шаклланганлиги келгусида импорт инфляциясининг кучайишига олиб келиши мумкин.

Ушбу шароитларда жорий йил якунида инфляция даражаси 8,7 фоиз атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда.

Иқтисодиётдаги инфляцион босимни камайтириш ва ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида, Марказий банк бошқаруви асосий ставкани жорий 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Нисбатан қатъий пул-кредит шароитларининг давом эттирилиши иқтисодиётда жамғариш жозибадорлигини сақлаб қолиб, кредитлаш суръатларини мақбуллаштириш ва пул бозорида ресурслар нархларини мутаносиб шакллантириш орқали ялпи талабни мувозанатлаштиришга хизмат қилади ҳамда инфляцияга монетар омилларнинг таъсирини камайтиради.

Айни пайтда, умумий инфляцияни барқарор пасайиш траекториясига ўтиши маълум вақт талаб этади. Нархларга оширувчи босимлар келгуси ойларда кутилганидан кўра кучайиши бўйича эҳтимоллар ва асослар юзага келган тақдирда пул-кредит шароитлари қатъийлиги қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 23 октябрь кунига белгиланган.

 



														
														8 октябрь қандай об-ҳаво кузатилади?

8 октябрь қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13°, …
16:35 / 07.10.2026

														
														Cентрум Аир йўловчини самолётдан тушириб юбориш билан боғлиқ можаро юзасидан узр сўради

Cентрум Аир йўловчини самолётдан тушириб юбориш билан боғлиқ можаро юзасидан узр сўради

Cентрум Аир борт кузатувчисидан ўзбек тилида гапиришни сўрагани ортидан самолётдан тушириб юборилган йўловчи билан боғлиқ мо…
16:04 / 07.10.2026

														
														Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7-октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Су…
16:02 / 07.10.2026

														
														Наманганда 12 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси 2 йилга қамалди

Наманганда 12 нафар болани олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси 2 йилга қамалди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида 12 нафар болани боғчага олиб кетаётган Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, бир боланинг ўлим…
15:27 / 07.10.2026

														
														«Док-1 Макс» иши бўйича 61,3 млрд сўмлик ижро ишлари давом этмоқда

«Док-1 Макс» иши бўйича 61,3 млрд сўмлик ижро ишлари давом этмоқда

«Док-1 Макс» дори воситасидан жабрланган 85 нафар фуқаро фойдасига жами 78 млрд сўм зарар ундириш бўйича ижро ишлари давом э…
13:18 / 07.10.2026

														
														Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан боради

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 7–9-октабр кунлари …
11:50 / 07.10.2026

														
														«Шаҳристон» бекатида метро поезди 6 дақиқага тўхтаб қолди

«Шаҳристон» бекатида метро поезди 6 дақиқага тўхтаб қолди

7 октябрь куни Тошкент метрополитенининг «Шаҳристон» бекатида 1985 йилда ишлаб чиқарилган метро поездида техник носозлик юз …
11:08 / 07.10.2026

														
														Худоёрхон ўрдасидаги тадбир ортидан музей директори ҳайфсан олди

Худоёрхон ўрдасидаги тадбир ортидан музей директори ҳайфсан олди

Қўқон шаҳридаги Худоёрхон ўрдаси ҳудудида Маданий мерос агентлиги билан келишилмаган кўнгилочар тадбир ўтказилгани ортидан Қ…
10:30 / 07.10.2026

														
														Тожикистон ва Эрон ўртасида визасиз режим тўлиқ кучга кирди

Тожикистон ва Эрон ўртасида визасиз режим тўлиқ кучга кирди

5 октябрдан Тожикистон ва Эрон фуқаролари учун ўзаро визасиз режим тўлиқ кучга кирди. Эндиликда икки давлат фуқаролари амалд…
09:51 / 07.10.2026

														
														Қашқадарёда мактаб директори 600 доллар пора билан ушланди

Қашқадарёда мактаб директори 600 доллар пора билан ушланди

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида мактаб директори фуқаронинг ишга киришига кўмаклашиш эвазига 600 АҚШ доллари пора олган…
09:44 / 07.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Навоий стипендияси соҳиби ва Penn State LL.M. битирувчиси Шарафиддин Эшбоев: Ўзбекистон, Европа ва АҚШ ҳуқуқини ўрганган ҳуқуқшунос

Навоий стипендияси соҳиби ва Penn State LL.M. битирувчиси Шарафиддин Эшбоев: Ўзбекистон, Европа ва АҚШ ҳуқуқини ўрганган ҳуқуқшунос

2024–2025 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Тошкент давлат юридик университети …
17:48 / 06.10.2026
НКМК олти ойда 2,38 млрд доллар соф фойда олди

НКМК олти ойда 2,38 млрд доллар соф фойда олди

«Навоий конь-металлургия комбинати» АЖ 2026 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, ко…
13:46 / 05.10.2026
Сирожиддин Адилов 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Сирожиддин Адилов 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг 2026 йил 5-октабрдаги ҳукмига кўра, «Сирожиддин медиа» МЧЖ раҳбари Адилов Сирож…
16:24 / 05.10.2026
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 7-октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Су…
16:02 / 07.10.2026
7 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

7 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик кузатилмайди.
17:38 / 06.10.2026
Автобусни эшиклари очиқ ҳолда бошқарган ҳайдовчи жаримага тортилди

Автобусни эшиклари очиқ ҳолда бошқарган ҳайдовчи жаримага тортилди

Тошкентда автобусни ҳаракатланиш вақтида эшикларини ёпмасдан бошқарган ҳайдовчига нисбатан интизомий чора кўрилди. Бу ҳақда …
09:42 / 06.10.2026
Андижонда 297 млн сўмлик қалбаки пулларни сотган фуқаро ушланди

Андижонда 297 млн сўмлик қалбаки пулларни сотган фуқаро ушланди

Андижон вилоятида 297 миллион сўмлик қалбаки пулларни 148 миллион сўмга сотаётган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфс…
09:34 / 07.10.2026
Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

Ford Nucleon: ядро реакторида юрадиган автомобиль нега яратилмай қолди?

1958 йилда АҚШнинг Ford компанияси бензин ўрнига атом энергиясидан фойдаланадиган автомобиль — Ford Nucleon концепциясини та…
09:27 / 07.10.2026
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан боради

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 7–9-октабр кунлари …
11:50 / 07.10.2026
Қоплон уйга кириб, бир оиланинг олти аъзосига ҳужум қилди

Қоплон уйга кириб, бир оиланинг олти аъзосига ҳужум қилди

Ҳиндистоннинг Махасамунд туманида 4 октябрга ўтар кечаси қоплон уйга кириб, бир оиланинг олти нафар аъзосига ҳужум қилди. Ҳо…
09:54 / 06.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!