$
12137.86 UZS
-53.44
158.13 UZS
-0.38
14379.72 UZS
-85.26
31° Кечаси 18°

Бетанкур, Марс ва Жобс: Дунёдаги энг бадавлат аёллар

13:04 / 29.03.2023

Орамизда дунёдаги энг бадавлат инсонлар рейтингининг юқори ўринларини банд этиб турган миллиардерлар ҳақида билмайдиган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Илон Маск, Билл Гейтс, Бернард Арно, Уоррен Баффет... Аммо дунёдаги энг бадавлат аёллар ҳақидаги маълумотлар унчалик кўп эмас. Айнан мана шунинг учун ҳам бугун сизни улар билан таништиришга қарор қилдик.

Жоселин Винделштейн

Бу аёлни унинг пластик жарроҳликларга бўлган ўзгача муҳаббати сабабли "Мушук-аёл" деб  ҳам атайдилар. Сабаби Жоселин бир қарашда одамдан кўра кўпроқ шерга ўхшаб қолган. Миш-мишларга қараганда, у ўзининг барча пластик операциялари учун 2 миллион доллар атрофида пул сарфлаган. Жоселин бадавлат оилада дунёга келган бўлса ҳам, бойлигининг деярли барчасини собиқ эри Алик Винделштейн билан ажрашгандан сўнг қўлга киритган. Ажрим унга 2,5 миллиард доллар миқдоридаги бойликни олиб келди, бу эса ажримлар тарихдаги энг катта кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Айтгандай, аёл фақатгина ичимликлар ва таомларнинг ўзига ҳар йили 500 минг доллар миқдорида пул сарфлайди. Тасаввур қиляпсизми?

Каэтана Фитц-Жеймс

Каэтана нафақат Алба герцогиняси, балки Гиннес рекордлари китобига кўра, дунёдаги энг кўп унвонга эга чиққан оқсуяк ҳам бўлган. Аёл умри давомида 50 дан ортиқ фахрий унвонни қўлга киритган. Герцогиня 85 ёшида 61 ёшли Алфонсо Диасга турмушга чиқиб барчани ҳайрон қолдирган.

Фикримизча, эркакнинг исми ҳам унинг қандай одам эканлигига яққол ишора қилиб турибди. Марҳума герцогиня ҳаёти мобайнида жуда кўп хайрия ишларини амалга оширган ва шу билан ҳам машҳурликка эришган.

Сандра Ортега Мера 

Сандра Ортега Мера Испаниянинг энг бой аёли бўлибгина қолмай, Европадаги энг ёш миллиардер ҳам ҳисобланади. У айни пайтда Европанинг энг бой одами ҳисобланувчи магнат Аманси Ортеганинг меросхўр қизидир. 

Аманси Ортега Испаниянинг машҳур “Inditex” компаниясига асос солган. Сандранинг онаси 2013 йилда вафот этгандан кейин у компаниянинг 75 фоиз акцияларини қўлга киритди.

Сиз ҳам бу компания ҳақида яхши билсангиз керак, боиси у машҳур “Зара” брендига эгалик қилади.

Кэтрин Рейнер 

Кэтрин Рейнер “Cox enterprises” конгломерати раҳбари саналмиш Кок Чемберснинг қизи бўлиб, 2015 йилда отаси компания акцияларини Кэтрин, унинг акаси ва икки синглисига тақсимлаб бергач, Рейнер хоним дунёнинг энг бой аёллари рўйхатидан ўрин олди.

Кэтрин ҳам бошқа миллиардер аёллар каби хайрия ишлари билан шуғулланади, компания бошқарувига эса қизиқиши йўқ. Айни пайтда у Морган кутубхонаси ва музейининг кенгаш аъзоларидан бири, шунингдек Нью-Йорк жамоат кутубхонасининг раҳбарлар кенгаши аъзоси ҳамдир. Шунингдек, аёл жониворларни ҳимоя қилиш билан ҳам шуғулланади.

Маргарита Луи Дрейфус

ОАВ томонидан “Малика” дея ном берилган Маргарита Луи Дрейфус глобал савдо конгломерати – “Louis Dreyfus” раҳбаридир. Ушбу компания халқаро савдо, телекоммуникациялар, кўчмас мулк, қишлоқ хўжалиги, океан ҳамда денгиз кемалари, озиқ-овқат саноати ва бошқа кўплаб йўналишлар билан шуғулланади. Бир сўз билан айтганда, аёлнинг бизнеси жуда катта.

Маргарита марҳум Роберт Луи Дрейфуснинг беваси бўлиб, йирик ҳажмдаги мерос ҳам айнан ундан қолган. Бундан ташқари, аёлнинг икки нафар ўғил фарзанди бор.

Массимиллана Ландини Алеотти

Массимиллана ўз фарзандлари билан бирга "Менарини" фармацевтик компаниясига эгалик қилади. Мазкур компания онкология ва шу каби бир қатор тиббий муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланиб келмоқда. 2010 йилда Массимиллана солиқларни тўлашдан бош тортганликда айбдор деб топилган эди. Аммо унинг ўзи бу ҳолатга ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Блэр Пэрри Океден

Блэр АҚШда туғилган бўлишига қарамай, айни пайтда Австралиянинг энг бадавлат инсони ҳисобланади. Аёл 1970 йилларда айнан шу ерга кўчиб келган. Блэрнинг марҳум бобоси“Cox enterprises”нинг асосчиси бўлиб, у ҳақида юқорида сўз юритган эдик. Айни пайтда конгломератни Блэрнинг холаси бошқариб боради. Блэр эса компаниянинг катта миқдордаги акцияларига эгалик қилади ва уларни мерос сифатида қўлга киритган. Австралияда у ўзининг сахийлиги ва камтарлиги билан ном қозонган. Бундан ташқари, аёл 1989 йилда болалар учун мўлжалланган китоб ҳам чиқарган.

Айрис Фонтбона

Миллиардер Алдериок Лукаснинг беваси Айрис Фонтбона Чилининг энг бадавлат инсони саналади. У ўзининг оиласи билан бирга дунёдаги энг катта мис конларидан бири –“Антофагаст”га эгалик қилади. 2015 йилда Айриснинг кон қазиш компаниясидаги акциялари ҳажми икки баробарга катталашди, шу тариқа даромад кўрсаткичлари ҳам юқорилаб кетди.

Бундан ташқари, аёл ичимликлар ва истеъмол қадоқлари билан шуғулланувчи “Клименко” компанияси раҳбари ҳамдир. Айни пайтда “Клименко” конгломерати Чилидаги энг йирик бизнес тармоғи бўлиб турибди. Унинг йиллик даромади эса 20 миллиард долларни ташкил қилади.

Жина Райнхарт

Жина Райнхарт Австралиянинг энг машҳур ва бадавлат аёлларидан саналади. У 21 ёшлик пайтларида ўз миллиардларини тоғ қазиш билан шуғулланувчи “Хенкок” компанияси раҳбари бўлмиш отасидан мерос қилиб олган.

Жина ёшлик йилларидан бошлаб ОАВни ўзининг ақлий салоҳияти билан ром этган ва тоғ-кон саноатида анчагина ишлар қилиб улгурган. 2010 йилдан бери эса Австралиянинг сиёсий ҳаётида ҳам иштирок этади, шимолий Австралиянинг ривожланиши учун ҳисса қўшиб келади.

Бундан ташқари, Жина солиқларни қисқартириш ва давлатнинг бизнесга аралашувини камайтириш учун чиқишлар қилади. Оқибатда унинг ҳаётига бир неча бор таҳдид ҳам қилишган. Шу сабабли аёл мамлакат бўйлаб зирҳланган ва ўқ ўтмайдиган машиналар ичида ҳаракатланади.

Шарлин Карвалю Хайнекен

Шарлин Карвалю Хайнекен Нидерландиянинг энг бадавлат аёллардан бири бўлиб, “Хайнекен” компаниясининг ижрочи директори ва унинг 25 фоиз акциялари эгаси саналади.

Мазкур компания пиво ичимлигини тайёрлаш бўйича дунёдаги энг катта компаниялар қаторида 3 ўринда туради. Шарлин 2002 йили отасининг ўлимидан кейин ундан 3 миллиард доллар миқдоридаги пулни мерос қилиб олган ва Нидерландия фуқаролигига эга бўлган дунёдаги энг бадавлат инсонга айланган.

Лоурен Пауэлл Жобс

Аксарият инсонлар бу аёлни шунчаки Стив Жобснинг беваси сифатида танийдилар. Зотан унинг турмуш ўртоғи дунё тараққиёти ва хайрия ишларига катта таъсир кўрсата олган. Лоурен “Emerson Collective” фонди асосчиси ва ижрочи директори ҳисобланади, мазкур фонд иши эса таълим сифатини яхшилаш, муҳожирларни ҳимоя қилиш, ижтимоий адолат ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишдан иборатдир. Бундан ташқари, аёл “College Track” ташкилоти директорлари кенгаши таркибига ҳам киради, ушбу ташкилот эса ночор оила фарзандлариинг олий таълим муассасаларига киришлари учун кўмак беради.

Мария Франка Фиссоло

Мария Франка Фиссоло ўз миллиардларини қандолатчилик соҳаси билан шуғулланувчи отасидан мерос қилиб олган.

Айни пайтда Мария коинотдаги энг бадавлат аёллар рўйхатидаги 4 ўринда туради. Фиссоло компанияси эса қандолатчилик соҳасида катталиги бўйича Европадаги иккинчи ва дунёдаги учинчи компания бўлиб турибди. У барчамизга яхши таниш бўлган “Tic Tac”, “Mon Cheri”, “Kinder” ва “Nutella” каби маҳсулотларни ишлаб чиқаради.

Жаклин Марс

1990 йилда Жаклин Марс ўз бойлиги ва акцияларининг 33 фоизини отаси – “Марс” компанияси асосчиси Франклин Марсдан мерос қилиб олди. Биласизки, ушбу компания шоколад батончалари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Айни пайтда Жаклин Марс отасининг ишлари билан фаол шуғулланмайди. У бизнеснинг ўрнига рассомчилик соҳасидан кетишни афзал билган.

Бундан ташқари, у от спортига оид халқаро мусобақалар ва тадбирлар уюштириш билан шуғулланувчи “Youset” ташкилоти васийи саналади. 2013 йилда аёл рулда ухлаб қолгани сабабли қаршисидаги машина билан тўқнашиб кетган ва 6 нафар йўловчининг жабрланишига сабаб бўлганди. Уларнинг бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Аёл ўз айбини судда ҳам тан олган ва 2500 доллар миқдорида жарима тўлаган. Бундан ташқари, машина ҳайдаш ҳуқуқидан ярим йилга маҳрум қилинган. Аммо ҳодиса юзасидан жиноят иши очилмади. Сабаби, Жаклин Марс тез орада жабрланувчиларнинг ҳар бирига молиявий ёрдам кўрсатган экан.

Элис Уолтон

Элис Уолтон машҳур “Walmart” супермаркетлар тармоғининг меросхўри ҳисобланади. Агар 2015 йили “Walmart” корпорацияси акциялар биржасида ўзининг 7 миллиардлик пулидан ажралмаганда Элис хоним коинотнинг энг бадавлат аёлига айланган ҳам бўларди. Шундоқ ҳам Элис Уолтон ҳаётида қарама-қарши тушунчалар етарлича. Айримлар уни компания ходимларига ҳаддан ташқари кам маош беришда айбласа, айримлар тақиқланган моддалар таъсири остида автомобиль ҳайдаб кўпчиликка зарар етказганини сўзлайди.

Ушбу ҳодисаларнинг қаерда ва ким билан содир бўлгани маълум эмас, сабаби Уолтонлар империясининг вориси ҳамиша сувдан қуруқ чиқиб кета олган.

Лилиан Бетанкур

Бу аёлнинг бойлиги қанчалар кўп эканлигини тасаввур қилишингиз учун ажойиб мисол: у ҳаётининг 104 йили давомида кунига бир миллион доллардан пул сарфлаши мумкин. Аёл Франциянинг улкан компанияларидан бири – “Loreal” косметик воситалар ишлаб чиқариш тармоғининг йирик акционери ҳисобланади.

Ушбу компанияга 1909 йилда унинг отаси Эжен Шуллер томонидан асос солинган. Аёл ёшлик пайтида отасининг ёнида юриб тажриба оширган, корхонада 15 йил ишлаган. Оқибатда отасидан уни мерос қилиб олган ва асосий акционерга айланган. 2011 йилда аёл руҳий саломатлиги ёмонлашгани учун оила аъзоларининг васийлигига топширилди. Лилиан Беттанкур 2017 йилнинг 21 сентябрь куни вафот этди.

 


Маданият


														
														Яна бир таом ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Яна бир таом ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилди

Сумалак тайёрлаш ЮНЕСКО номоддий маданий мероснинг репрезентатив рўйхатига киритилди.
16:51 / 12.12.2025

														
														“Моддий манфаат ҳаётда ҳал қилувчи куч бўлиб қолди” – Озодбек Назарбеков

“Моддий манфаат ҳаётда ҳал қилувчи куч бўлиб қолди” – Озодбек Назарбеков

Бу ҳолат эса жамиятда илгари муқаддас саналган қариндошлик, ота-бола ёки ака-ука ўртасидаги муносабатларга ҳам таъсир кўрсат…
09:26 / 16.10.2025

														
														Ўзбекистонда нечта театр фаолият юритмоқда?

Ўзбекистонда нечта театр фаолият юритмоқда?

Статистика қўмитаси бу борадаги маълумотларни очиқлади
20:03 / 08.08.2025

														
														Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

Мутасаддиларга лойиҳаларни сифатли бажариш ва тадбирларни юқори савияда ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди
20:48 / 28.07.2025

														
														Шавкат Мирзиёев ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди

Шавкат Мирзиёев ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди

Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
09:56 / 21.08.2024

														
														Ўзбекистоннинг янги миллий туризм бренди яратилади

Ўзбекистоннинг янги миллий туризм бренди яратилади

“Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чо…
11:52 / 23.07.2024

														
														Том Крузнинг учта никоҳи ва россиялик аёл билан шов-шувли муносабатлари ҳақида

Том Крузнинг учта никоҳи ва россиялик аёл билан шов-шувли муносабатлари ҳақида

2023 йилда 61 ёшли Том Круз 36 ёшли россиялик аёл “Ягона Россия” партиясининг собиқ депутати Ринат Хайровнинг қизи Элсина би…
11:24 / 07.07.2024

														
														Ўзбекча википедия маъмури Бўрижар каналида чўкиб, ҳалок бўлди

Ўзбекча википедия маъмури Бўрижар каналида чўкиб, ҳалок бўлди

Ўзбекча википедия маъмури Муҳаммадали пойтахтдаги Бўрижар каналига чўмилишга бориб, чўкиш оқибатида вафот этган.
15:35 / 22.06.2024

														
														Қадимги Миср кўргазмаси очилди

Қадимги Миср кўргазмаси очилди

Бу ҳақда "Синхуа" агнетлиги маълум қилди.
11:40 / 19.06.2024

														
														Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлиги раҳбарлигидан озод этилди

Фирдавс Абдухолиқов Кинематография агентлиги раҳбарлигидан озод этилди

Бу лавозимга ёзувчи Шуҳрат Ризаев янги раҳбар бўлиши кутилмоқда.
19:51 / 05.06.2024

Бу ҳам қизиқ

Исроил Рамазон ойида Ал-Ақсо масжидига киришни қисман чекламоқчи

Исроил Рамазон ойида Ал-Ақсо масжидига киришни қисман чекламоқчи

Бу ҳолатни Фаластин маъмурияти “дин эркинлигини чеклашга уриниш” деб баҳоламоқда.
17:37 / 17.02.2026
Фазога сунъий йўлдош учириш ва биринчи миллий космонавтни тайёрлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Фазога сунъий йўлдош учириш ва биринчи миллий космонавтни тайёрлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев космосга сунъий йўлдош учириш ҳамда биринчи ўзбек фазогирини тайёрлаш бўйича дастлабки ишлар тақди…
18:10 / 16.02.2026
Ўзбекистонга бир ойда қарийб 1 млн нафар турист ташриф буюрди

Ўзбекистонга бир ойда қарийб 1 млн нафар турист ташриф буюрди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь ойида жами 950 278 нафар чет эл фуқаролари туристик мақс…
14:19 / 17.02.2026
Рақобат қўмитаси овқатланиш корхоналарини Рамазонда “акция сетлар”ни мажбурлаб сотмасликка чақирди

Рақобат қўмитаси овқатланиш корхоналарини Рамазонда “акция сетлар”ни мажбурлаб сотмасликка чақирди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси умумий овқатланиш корхоналарини Рамазон ойида мижо…
15:51 / 17.02.2026
Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат 25 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат 25 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 25 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
12:48 / 16.02.2026
18 февраль учун об-ҳаво прогнози

18 февраль учун об-ҳаво прогнози

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
17:18 / 17.02.2026
17 февраль учун об-ҳаво маълумоти

17 февраль учун об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин.
16:57 / 16.02.2026
Андижонда трансмиллий жиноий гуруҳ 9 кг дан ортиқ гашиш билан ушланди

Андижонда трансмиллий жиноий гуруҳ 9 кг дан ортиқ гашиш билан ушланди

Қирғизистондан Андижон вилояти орқали трансмиллий жиноий уюшма аъзолари томонидан катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаларинин…
10:49 / 16.02.2026
АҚШ Мадуро ва рафиқасини қўлга олиш учун 3 млрд доллар сарфлаган

АҚШ Мадуро ва рафиқасини қўлга олиш учун 3 млрд доллар сарфлаган

Бироқ минтақада АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг 6 ойлик ҳарбий иштироки учун умумий харажатлар 2,9 млрд доллардан ошган
09:49 / 16.02.2026
Роналду қайтишини гол билан нишонлади

Роналду қайтишини гол билан нишонлади

Криштиану Роналду бойкотини тўхтатиб, “Ан-Наср” сафида февраль ойи бошидан буён илк бор майдонга тушди.
16:50 / 15.02.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!