$
11820.40 UZS
-36.95
139.05 UZS
-0.27
13684.48 UZS
-61.75
31° Кечаси 18°

Картошка нархи нима учун ошиб кетди? Нарх қачон пастлайди?

17:47 / 31.01.2025

Хабарингиз бор, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда картошканинг нархи 12 минг сўмга етгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Шу сабаб одамларда ушбу ҳолат бўйича жуда кўп саволлар туғилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жавобсиз қолаётган саволларга ойдинлк киритди.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган мониторинг натижаларига кўра, бугунги кунда Тошкент шаҳридаги “Фоод City” деҳқон бозорида 1 кг картошканинг ўртача нархи 8,5 минг сўмни ташкил этмоқда (минимал 7,5 минг сўм, максимал 9 минг сўм).

Шунингдек, барча ҳудудлардаги арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида картошка 5-6 минг сўм нархида сотилмоқда. Тошкентнинг йирик бозорларида эса картошканинг нархи қуйидагича:

– Авиация, Қўйлиқ, Миробод, Юнусобод бозорларида – 9 000 сўм;

– Сирғали, Фарҳод, Чилонзор, Эски Жува, Қорақамиш, Аския, Олой бозорларида – 10 000 сўм.

Хўш, нарх ошишига сабаб нима?

Картошканинг қимматлашишига бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда. Масалан, такрорий экилган майдонлардан етарли ҳосил олинмади. Картошка йилига икки марта экилади:

– Январь-март ойларида экилган картошка – апрель-июлгача ҳосил беради;

– Июнь-июлда экилган картошка – ноябрь-апрель ойларида истеъмол қилинади.

2024 йил ҳосили учун такрорий майдондан 1 миллион тонна картошка етиштирилган, аммо ноябрь-апрель даврида 1,7 млн тонна зарур. Йиғилган ҳосил талабнинг фақат 44 фоизини қоплайди.

Шунингдек, такрорий экиш учун уруғлик, ўғит, ёқилғи ва бошқа ресурслар қимматлашган. Маълумот ўрнида, 1 гектар картошка экиш учун 55-60 млн сўм сарфланмоқда, бу бошқа экинларга нисбатан 2-2,5 баробар кўп.

Ишлаб чиқариш таннархи

– Охирги 4 йилда картошка нархи 173 фоизга ошган.

– Азотли ўғит 173 фоиз, калийли ўғит 175 фоиз, кимёвий воситалар 202 фоиз, дизель ёқилғиси 178 фоиз, механизация хизматлари 170 фоиз, электр энергияси 180 фоиз қимматлашган.

– Ўтган йилдан бошлаб сув солиқлари ва ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) ҳам қўшилгани картошка таннархига таъсир қилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги айтишича, картошка нархи барқарорлаштирилиши учун қуйидаги ишлар амалга оширилган:

– 245,6 минг тонна картошка захирага олинди;

– 9,9 минг тонна маҳсулот бозорларга чиқарилди. Ҳозирда картошкалар арзонлаштирилган ярмаркаларда 4000-4500 сўмдан сотилмоқда.

Картошка нархи қачон тушади?

2025 йил ҳосили учун 122 минг гектар майдонга картошка экилиши кўзда тутилган. Шунингдек, апрель-май ойларида янги ҳосил бозорга чиқарилади ва бунинг натижасида картошка нархи пасайишига эришилади.

Амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида февраль-март ойларида нархлар барқарорлашиши, апрель-май ойларида эса пасайиши кутилмоқда.



														
														Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди

Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди

Хоразм вилоятининг Гурлан туманига янги ҳоким тайинланди.
14:31 / 19.08.2026

														
														Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

Янги албомлар чиққан кунларда ўлимли ЙТҲлар кўпайган — тадқиқот

АҚШда машҳур ижодкорларнинг янги албомлари тақдим этилган кунларда ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисалари сони сезил…
11:40 / 19.08.2026

														
														Хитойда қишлоқ уйининг бир қисми қулаб тушди: 5 киши ҳалок бўлди

Хитойда қишлоқ уйининг бир қисми қулаб тушди: 5 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Сичуан провинсиясида оилавий тадбир вақтида уйнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 17 киши жа…
09:54 / 19.08.2026

														
														Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Таркибида психофаол ва кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган маҳсулотлар фош этилди

Тошкент халқаро аэропортида каннабис мойи ва психофаол қўзиқоринлар аниқланди
09:40 / 19.08.2026

														
														19 август кунги об-ҳаво маълумоти

19 август кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21-…
17:19 / 18.08.2026

														
														Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

➖ Беш йилда бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим берди, бу борада 84 та Қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинд…
14:51 / 18.08.2026

														
														“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

“Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлида мудҳиш ЙТҲ

Ижтимоий тармоқларда “Қорасув-Бўка-Бекобод” автомобиль йўлида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси акс этган видео кенг тарқа…
14:22 / 18.08.2026

														
														“10 минг корхона учун – сунъий интеллект ҳамкор” дастури бошланади

“10 минг корхона учун – сунъий интеллект ҳамкор” дастури бошланади

Корхоналарга сунъий интеллект жорий қилиш харажатининг 50 фоизи компенсация қилинади.
12:48 / 18.08.2026

														
														Бугун тадбиркорларимиз “бизнесни бошлаш” босқичидан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтяпти, – деди давлатимиз раҳбари.

Бугун тадбиркорларимиз “бизнесни бошлаш” босқичидан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтяпти, – деди давлатимиз раҳбари.

Беш йилда корхоналарнинг асосий капиталга сармояси 3 карра кўпайиб, 363 триллион сўмга етди. Саноати 100 миллион доллардан о…
11:31 / 18.08.2026

														
														ЙПХ ходимидан қочган Onix ЙТҲга учради

ЙПХ ходимидан қочган Onix ЙТҲга учради

2026 йил 17 август куни соат 01:10 ларда Андижон шаҳри Машраб кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан Onix ру…
09:36 / 18.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Хитойда қишлоқ уйининг бир қисми қулаб тушди: 5 киши ҳалок бўлди

Хитойда қишлоқ уйининг бир қисми қулаб тушди: 5 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Сичуан провинсиясида оилавий тадбир вақтида уйнинг бир қисми қулаб тушиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 17 киши жа…
09:54 / 19.08.2026
Хорижга ишга юбориш ва виза расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Хорижга ишга юбориш ва виза расмийлаштириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигид…
09:58 / 17.08.2026
2030-йилгача барча талабалар учун ётоқхона етарли бўлади

2030-йилгача барча талабалар учун ётоқхона етарли бўлади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов UzReport каналига берган интервьюсида 2030 йилгача мамлакатдаги …
10:04 / 17.08.2026
Тест натижасидан норози абитуриентлар апеллятсия бериши мумкин

Тест натижасидан норози абитуриентлар апеллятсия бериши мумкин

Тест натижасидан норози бўлган абитуриентлар 15–24-август кунлари мй.узбмб.уз сайтидаги шахсий кабинети орқали онлайн тарзда…
13:32 / 16.08.2026
8 давлат Исроилни Ғазо бўйича тинчлик режасини бузишда айблади

8 давлат Исроилни Ғазо бўйича тинчлик режасини бузишда айблади

Иордания, БАА, Индонезия, Покистон, Туркия, Саудия Арабистони, Қатар ва Миср ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнот билан чиқиб,…
17:18 / 17.08.2026
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотдаги нутқидан асосий фикрлар

➖ Беш йилда бизнесга тўсиқ бўлган минглаб масалаларга ечим берди, бу борада 84 та Қонун, 861 та фармон ва қарор қабул қилинд…
14:51 / 18.08.2026
Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди.
09:46 / 17.08.2026
Автобусларда йўлкира тўламаганларга жарима 10 бараваргача оширилиши мумкин

Автобусларда йўлкира тўламаганларга жарима 10 бараваргача оширилиши мумкин

Ўзбекистонда автобус, троллейбус ва трамвайларда йўлкира тўламай юрган йўловчиларга нисбатан жарималарни ошириш таклиф қилин…
15:01 / 17.08.2026
Олий суд Томди суди раиси ЙТҲ ҳақидаги хабарни рад этди

Олий суд Томди суди раиси ЙТҲ ҳақидаги хабарни рад этди

Олий суд Томди туман суди раиси Азиза Мирзаева 15 август куни мажлисга кетаётганида йўл-транспорт ҳодисасига учраб, ҳалок бў…
13:19 / 16.08.2026
Бугун тадбиркорларимиз “бизнесни бошлаш” босқичидан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтяпти, – деди давлатимиз раҳбари.

Бугун тадбиркорларимиз “бизнесни бошлаш” босқичидан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтяпти, – деди давлатимиз раҳбари.

Беш йилда корхоналарнинг асосий капиталга сармояси 3 карра кўпайиб, 363 триллион сўмга етди. Саноати 100 миллион доллардан о…
11:31 / 18.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!