$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

2021 йил: журналистлар йил давомида қандай босим ва тазйиқларга дучор бўлишди?..

18:46 / 29.12.2021

Кузатилаётган йил Ўзбекистонда Президент сайлови йили билан аҳамиятли эди. Президент Шавкат Мирзиёев журналистлар билан мулоқотда бир неча марта улар ҳуқуқлари ҳимояланиши, ҳар қандай босим ва тазйиқларга жавобгарлик кучайтирилиши лозимлиги ҳақида айтиб келди. Бир қатор журналистлар сўз эркинлигига айнан Президентнинг монелиги йўқ деб ҳисоблайдилар. Лекин мамлакат “Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти рўйхатида 157-ўринда турибди.

Xabardor.uz 2021 йилда оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларининг касбий ҳуқуқлари поймол этилган деб ҳисоблаган ҳолатлар жамланмасини эълон қилади.

Абдулазиз Муборак нега кетмоқчи бўлди?

Azon.uz сайти бош муҳаррири Абдулазиз Муборак 3 февраль куни сайт фаолиятига бўлаётган босимлар ортидан ишдан кетишини эълон қилди. Унинг қарорига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаев қатор мақолаларни нашрдан олдириб ташлаш талаби сабаб бўлган. 

Дилшод Эшнаев “Mening yurtim” телеканалида намойиш этилаётган “Ҳукмдор Усмон” сериалининг намойиши тўхтатилишининг ҳам ташаббускори бўлгани айтилади.

Агнешка Пикулицка воқеалари

Guardian, Al Jazeera, The Diplomat халқаро нашрлари учун ёзадиган польшалик мустақил журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска билан боғлиқ хабарлар силсиласи деярли йил бўйи давом этди. Аввалига журналистга Ташқи ишлар вазирлиги аккредитация бермаганлиги вазирлик томонидан биркитилган “Рустам” исмли йигитнинг шилқимлиги фонида ёритилди. Сўнг ТИВ Агнешкадан узр сўради ва аккредитацияси расмийлаштирилди.

Пикулицка апрель ойида блогер А.Бозоровнинг калтаклангани воқеаларини ёритди. Унинг мақола ва хабарлари ортидан ИИВ Агнешка Пикулицкани  воқеаларни нотўғри талқин қилишда ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларини обрўсизлантирадиган маълумотларни нашр этишда айблаган. Журналист эса қонунни бузган бўлса, судга мурожаат қилишини ёзган.

Июнь ойига келиб эса яна Агнешка Пикулицкага ТИВ унинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисидаги қарорини билдирган. “Бу мамлакатда деярли ўзгаришлар бўлмаганлигини англатади”, – деб ёзган эди Агнешка Пикулицка ўз Twitter’ида.

Аккредитация ололмаган Пикулицка барибир Тошкентда қолган. Лекин, 30 кундан ортиқ вақтда визасиз юришнинг ноқонуний бўлганлигидан ҳар ойда бир марта Қозоғистонга чиқиб кирган. 7 ноябрда навбатдаги шундай сафарида у Ўзбекистонга киритилмаган.

Давлат чегарасида кун давомида қолиб кетган журналист “мен ҳамон чегарадаман, совуқда, на овқат, на ухлаш учун оддий жой бор. Мен ҳеч қандай жиноят қилмадим, шунчаки ўз ишимни қилдим”, – дея қайд этган.

Отабек Сатторий иши

Йилнинг сўз эркинлигига тазйиқ сифатига кўрилган энг шов-шувли воқеаларидан бири блогер Отабек Сатторовнинг маҳкамага тортилгани бўлди. Сурхондарёлик блогер аввалида товламачиликда айбланиб, кейинроқ унга оид жиноят ишига туҳмат ва ҳақорат қилиш мазмунидаги айбловлар ҳам қўшилгани маълум бўлган.

Блогернинг адвокати ва яқинлари у юзланаётган товламачилик айблови уйдирма эканини билдирган.

Термиз шаҳрида яшовчи 40 ёшли Отабек Сатторий маҳаллий аҳоли бошидан кечираётган уй-жой, йўл, энергия таъминоти муаммолари, коррупция ҳолатларини кўтариб чиққан. Отабек Сатторий муаммоларни ёритиш давомида, асосан, маҳаллий ҳокимлар ҳамда раҳбарларни танқидга тутган.

 Депутат Расул Кушербаев блогернинг ҳибс қилинишига муносабат билдириб, бу ҳолатни “амалдорларни танқид қилаётган битта блогерга эмас, бутун бошли сўз эркинлигига, президентнинг очиқлик сиёсатига қарши сурхондарёлик амалдорларнинг исёнидир”, дея таърифлаган.

Суд унга 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини эълон қилган.

Отабек Қўлдошев воқеаси

“Дарё” интернет нашрининг Қашқадарё вилоятидаги мухбири Отабек Қўлдошевнинг ички ишлар бўлимига олиб кетилиши 2021 йил 16 апрель куни содир бўлган. Қарши шаҳридаги “Кўк гумбаз” масжидидан Рамазон ойининг биринчи жума намози ҳақида репортаж тайёрлаётганида шу ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходими фотоаппарат ишлатаётган мухбирни саволга тутган. Отабек суратларни нима мақсадда олаётганини тушунтириб, автомобилидан мухбирлик гувоҳномасини олиб келганида, ҳодиса жойида бўлган ички ишлар ходимларидан бири унга қўполлик қилиб, бошқа ходимларга мухбирни автомобилга солиб, олиб кетишни буюради.

Унинг ички ишлар бўлимига машинада олиб кетилаётгани акс этган видеолавҳа тарқатилди.

ИИВ kun.uz ва azon.uz сайтларини нега судга берди?  

Икки сайт ҳам диний мазмундаги мақолалар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита эксперт гуруҳининг хулосасини олмасдан берилган, деган айблов билан судга берилиб жаримага тортилган. Сайт ходимлари бу ҳолатни куч ишлатар тизимларининг нашриёт ишига аралашуви, деб баҳолашган.

Улар норозилик сифатида 23 июнда кун давомида сайтга мақола чоп қилишни тўхтатишган. Ижтимоий тармоқларда эса, журналистларни қўллаш акцияси кузатилган.

Ички ишлар вазирлиги Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Kun.uz сайтида чоп қилинган диний мазмундаги 7 та мақоладан гумон қилиб, уларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага экспертиза ўтказиш учун юборган.

Қўмита олтита мақолада Ўзбекистон қонунчилигига зид нарса топмаган.

Анора Содиқова мардикор бозорида қандай тазйиққа учради?

“Рост24” интернет-нашри бош муҳаррири мардикор аёллар ҳаётини ичкаридан ўрганиш мақсадида ўзи ҳам коржомада мардикор бозорига чиққан. Бу ерда у куч ишлатар тизим ходимлари томонидан катта тазйиқни бошидан кечирган. Тез орада унинг “Ички ишлар ходимларининг “ички найранглари” ёхуд Миллий гвардия кўз ўнгида ўлиб кетишига оз қолган “мардикор-журналист” кечинмалари” номли мақоласи эълон қилинган. Мақолада журналист ва унинг ҳамкасбларига нисбатан Миллий гвардия ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ноқонуний ҳаракатлар қилингани, шунингдек, журналист шу воқеалар ҳақида материал ёзса, 200 нафар аёл ишхона олдига жанжал кўтариб боришларини айтиб, босим ўтказилгани баён қилинган.

АОКА журналист Анора Содиқова билан юз берган ҳолат бўйича баёнот берди ва “Бу очиқлик сиёсатига зиддир!” деди.

Ферузанинг кўз ёшлари

“Қалампир.уз” нашри ходими, журналист Феруза Нажмиддиновага кўрсатган мисли кузатилмаган босим барча журналист, фаол хотин-қизларни жипслаштирди. Унинг карантин қоидаларининг бузилишига оид “Tashkent City’даги ресторанларнинг “танка”си борми? Махсус комиссия қарори нега ишламаяпти?” сарлавҳали репортажи эълон қилинган куннинг эртасигаёқ, яъни 7 август куни ижтимоий тармоқларда Феруза Нажмиддиновани обрўсизлантирувчи материал эълон қилинган. Унда Ферузанинг алоҳида (портрет) суратлари,  кўп қаватли уй балконида интим муносабатдаги жуфтликнинг видеоси (қарама-қарши уйдаги шахс томонидан яширинча олинган) билан кетма-кет қўйилган ҳолда монтаж қилиниб, “Балкондаги машҳур қиз журналист Феруза Нажмиддинова экан” деган ёзув билан тарқатилган.

Шов-шувлар авжига чиққанида, ўша видеодаги кишилар аслида хорижий оила эканлиги очиқланган.

“Мен Ферузаман” акциясида Саида Мирзиеёва ҳам иштирок этган.

Босимнинг “оригинал”и

“Менинг юртим” (MY5) телеканали ижодий гуруҳи 2021 йил 14 июнь кунида Самарқанд вилоятида ижодий сафарда бўлган. Гуруҳдаги журналист маълумотига кўра, Самарқанд вилояти Иштихон тумани деҳқон бозорида содир бўлган ёнғин оқибатларини ўрганиш жараёнида туман ҳокимлиги матбуот хизмати ходими оператор камерасидан хотира картасини олиб, оғзига солиб “еб юборган”.

Бу телеканал мухбирининг ҳокимлик матбуот хизмати ходимидан изоҳ олишмоқчи бўлиб мурожаат қилганида содир бўлган.

Риштон тумани амалдори журналистга таҳдид қилди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Усмонжон Мамадалиевнинг журналист ва блогерларни ҳақорат қилиб, уларга босим ўтказгани ҳақида аудиохабар тарқалди. Унда, жумладан, “Энасини кўрсатиб, оёғимни ялатдим”, “қ**б юрмаса” каби кўплаб ҳақоратли ибораларни эшитиш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолат назоратга олинганини маълум қилган.

 

P/S: ОАВ ходимлари ва жамоатчилик фаолларига нисбатан биз билмаган ва эшитмаган босим, тазйиқ, ва таҳдидлар содир бўлган бўлиши мумкин. Таҳририят манбаларини тополмаган мавзуга оид хабарларни йўллашингизни сўраб қолади.

 


Бошқалар


														
														Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Бухорода 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифи доирасида ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини ош…
11:40 / 04.11.2026

														
														Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Россиядан ўзбекистонлик аёл ва унинг фарзанди ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россияда ушлаб турилган ўзбекистонлик аёл ва меҳрибонлик уйига жойл…
11:40 / 21.10.2026

														
														АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида 15 октябрь куни Silver Rail бошланғич мактабида 16 ёшли ўсмир томонидан содир этилган …
09:43 / 16.10.2026

														
														Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) янгиланган жаҳон рейтингида ўзбекистонлик 22 ёшли теннисчи Мария Тимофеева 63-ўринга кўтари…
12:48 / 13.10.2026

														
														Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка 90 доллардан тўлов берилишини маълум қилди

Трамп 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка 90 доллардан тўлов берилишини маълум қилди

АҚШ Президенти Дональд Трамп Medicare дастурида рўйхатдан ўтган 20 миллиондан ортиқ кекса америкаликка бир марталик 90 долла…
12:24 / 04.10.2026

														
														Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Мактаб битирувчилари тил ва касбни эгаллаб чиқиши керак — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчилари катта ҳаётга камида бирор тил ва касбни эгаллаган ҳолда чиқиши зарурлигини та…
14:11 / 30.09.2026

														
														Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий Каспий денгизида оқиб кетди: 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистонда 19 нафар ҳарбий Каспий денгизида оқиб кетди: 9 киши ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида ўқув-жанговар машғулотлар вақтида 19 нафар ҳарбий хизматчи Каспий денгизида оқимга тушиб …
16:22 / 24.09.2026

														
														Техас қамоқхоналарига кондиционер ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди

Техас қамоқхоналарига кондиционер ўрнатиш мажбурий этиб белгиланди

АҚШнинг Техас штатида жазирама иссиқ сабабли юзага келаётган оғир шароитлар ортидан федерал судья барча қамоқхоналарга 2029 …
12:14 / 24.09.2026

														
														ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026

														
														Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

Трамп АҚШда сунъий интеллект кучларини яратишни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатда сунъий интеллектдан фойдаланувчи янги кучларни ташкил этиш режасини маълум қилди.
12:23 / 20.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ҳаво ифлосланишига қарши кураш: корхоналар ёпилди, янги назорат ускунаси ишга туширилди

Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича назорат тадбирлари кучайтирилмоқда. Сўнгги кунларда экологик талабларг…
16:34 / 04.11.2026
Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фер…
17:11 / 05.11.2026
Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида хориждан умумий қиймати 1 миллиард 20,6 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш…
14:24 / 05.11.2026
Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун айрим ҳудудларда ёмғир ёғади, тоғли жойларда сел хавфи мавжуд

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида куннинг и…
17:22 / 05.11.2026
Тошкентда йўлни тўсиб, тўй сабабли ўйин-кулги қилган 8 киши 7 суткага қамалди

Тошкентда йўлни тўсиб, тўй сабабли ўйин-кулги қилган 8 киши 7 суткага қамалди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида автомобиль йўлини тўсиб, транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган саккиз нафар фуқа…
11:06 / 05.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиши мумкин

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиши мумкин

Таиланд туризм қўмитаси Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади. Ташаббус, шунинг…
11:38 / 04.11.2026
Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухорода 300 миллион долларлик янги халқаро аэропорт қурилмоқда

Бухоро вилоятида халқаро стандартларга мос, қиймати 300 миллион доллар бўлган янги аэропорт қурилмоқда. Янги мажмуа бир вақт…
11:44 / 04.11.2026
Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарёда пиёз нархи 4,5 минг сўмгача ошди: вазирлик сабабларини маълум қилди

Сурхондарё вилояти бозорларида пиёзнинг бир килограмми 4–4,5 минг сўмдан сотилмоқда. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги нарх ошишига …
09:36 / 05.11.2026
Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда газ ва кўмир тақсимоти устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда куз-қиш мавсумида аҳолига ажратилган газ ва кўмир маҳсулотларини ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб бериш устидан н…
14:32 / 06.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!