$
11861.96 UZS
23.04
₽
147.13 UZS
0.08
€
13278.28 UZS
29.34
31° Кечаси 18°

Эквадорда коррупцияни йўқотмоқчи бўлган президентликка номзод отиб ўлдирилди

13:10 / 10.08.2023

Коррупцияга қарши чиқишлари билан танилган Эквадор президентлигига номзод Фернандо Вильявисенсио кеча, 9 август куни мамлакат пойтахти Китодаги сиёсий митингда отиб ўлдирилди.

Эквадорлик сиёсатчи ва мамлакат президентлигига номзод 59 ёшли Фернандо Вильявисенсио сайловолди митинги чоғида отиб ўлдирилган. Унинг хотини ва беш нафар фарзанди бор эди. Вильявисенсио мамлакатда коррупцияни йўқ қилишга ваъда берган. Бу чиқишлари ортидан эса, унга бир неча бор зўравонлик билан таҳдид қилинган.

Ҳозирда президентликка номзод Фернандо Вильявисенсио ўлдирилиши ортидан Эквадорда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Воқеа гувоҳларининг сўзлари ва видеотасвирларга кўра, Вильявисенсио машинага ўтирганида унга қарата бир неча марта ўқ узилган. Гумонланувчи қўриқчилар билан отишмада ўлдирилган. Отишма оқибатида тўққиз киши жароҳатланган.

Отиб ўлдирилишидан олдин ўзининг сўнгги нутқида Вильявисенсио сайловчиларга мамлакатда коррупцияни йўқ қилишга ва ўғриларни қамоққа ташлашга ваъда берган.

Суиқасддан бир неча кун олдин, Вильявисенсио бир неча марта ўлим таҳдидларини олганини айтган, жумладан, таҳдидчилар орасида Эквадорда очиқ фаолият юритаётган кўплаб халқаро уюшган жиноий гуруҳлардан бири бўлган қудратли “Meksika Sinaloa” гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи жиноий ташкилотининг раҳбарлари ҳам борлигини маълум қилганди.

Президент Гилермо Лассо содир бўлган воқеадан ғазабланганини ва ҳайратда эканлигини айтди. У бу жиноят жазосиз қолмаслигига ваъда берди.

"Сизни ишонтириб айтаманки, бу жиноят жазосиз қолмайди," - деди Лассо баёнотида.

Фернандо Вильявисенсионинг асл касби журналист бўлиб, у ўз фаолиятини “El Universo” газетасидан бошлаган. У 2013 йилда сиёсатга кириб келган. У 2017 йилдан қонун чиқарувчи орган 2023 йил 17 майда тарқатиб юборилгунга қадар Миллий Ассамблея аъзоси бўлган.

Июль ойида ўтказилган сайловолди сўровига кўра, Фернандо Вильявисенсио 13,2 фоиз овоз тўплаган. У бу натижа билан “Фуқаролик инқилоби учун ҳаракат” партияси номзоди, сўл марказчи сиёсатчи Луиса Гонзалез билан бирга 26,6 фоиз овоз тўплаган ҳолда иккинчи босқичга чиқиши мумкин эди. Учинчи ўринда 12,5 фоиз овоз билан маҳаллий халқлар ҳуқуқлари учун курашувчи Яку Перез жой олган.


Сиёсат


														
														Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

Трамп маъмурияти Виктор Орбанга БМТ Бош котиби бўлишни таклиф қилди — WСЖ

АҚШ Президенти Доналд Трамп маъмурияти Венгриянинг собиқ бош вазири Виктор Орбанга БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш…
16:31 / 26.10.2026

														
														Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир ярим асрдан ортиқ вақт ўтиб Нигерга ҳарбийларини юбормоқчи

Жазоир парламенти Нигерга ҳарбий хизматчилар юбориш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. Бу мамлакатнинг 1973 йилдан бери илк бор…
11:01 / 26.10.2026

														
														Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда Япониянинг Hokkaido Shimbun газетаси мухбири Имайи Юки жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизли…
09:37 / 14.10.2026

														
														Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уруш жиноятларида айбланаётган шахслар БМТ минбарида эмас, суд залида жавоб бериши ке…
10:44 / 27.09.2026

														
														Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябрь куни мудофаа вазири Дау­рен Косановни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда …
10:41 / 27.09.2026

														
														Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026

														
														Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага янги оммавий ҳужум тайёрлаётгани ҳақида разведка маълумотлари мавжудл…
09:47 / 23.09.2026

														
														АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ федерал судяси Доналд Трамп маъмуриятининг туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган янги фармони ижрос…
09:36 / 04.09.2026

														
														Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россиянинг Калининград вилоятида сафарбарлик эълон қилинган тақдирда амалга ошириладиган чоралар бўйича ҳарбий машғулотлар ў…
11:13 / 24.08.2026

														
														Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Яқин Шарқ мамлакатларининг илтимосига биноан Эронга бериладиган зарбаларни вақтинча тўхтатишга бу…
16:19 / 02.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкентда 100 та жамоат ҳожатхонаси қурилади: манзиллар рўйхати

Тошкент шаҳрининг 12 та туманида давлат-хусусий шериклик асосида жами 100 та санитария-гигиена шохобчаси ташкил этилиши режа…
10:33 / 27.10.2026
Андижонда Лабо Малибу-2 билан тўқнашди

Андижонда Лабо Малибу-2 билан тўқнашди

26-октябрь куни Андижон шаҳридаги Бобур шоҳ кўчасида Лабо ва Малибу-2 автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир …
16:33 / 26.10.2026
Ўзбекистонда бугун ёғингарчилик кутилмайди

Ўзбекистонда бугун ёғингарчилик кутилмайди

Бугун, Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
16:41 / 26.10.2026
“Ўзбекфилм” миллий кинокомпанияси янги бизнес модели асосида ишлайди

“Ўзбекфилм” миллий кинокомпанияси янги бизнес модели асосида ишлайди

“Ўзбекфилм” давлат муассасаси тугатилиб, унинг ўрнида замонавий бизнес модели асосида фаолият юритадиган янги миллий киноком…
17:47 / 26.10.2026
“Док-1 Макс” фожиаси жабрланувчиларига компенсатсия тўлиқ тўланди

“Док-1 Макс” фожиаси жабрланувчиларига компенсатсия тўлиқ тўланди

Ўзбекистонда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситаларидан жабрланган болаларнинг оилаларига компенсатсия тўлиқ тўлаб берилд…
09:51 / 27.10.2026
Мирзиёев: Сўнгги 10 йилда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ишга тушди

Мирзиёев: Сўнгги 10 йилда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фарматсевтика соҳаси ходимлари билан учрашуви бошланди. Давлат раҳбари йиғилганларн…
11:35 / 27.10.2026
Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Ўзбекистонда тиббиёт тизимига сунъий интеллект жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиётни рақамлаштириш ишлари хусусий клиникалар ва дорихоналарни ҳам қамраб олаётганини маълум қ…
11:39 / 27.10.2026
Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Тиббиёт ходимлари учун Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши таклиф қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фарматсевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходим муносиб ҳисса қўшаётганини…
11:47 / 27.10.2026
Кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳим

Кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳим

Президент миллий кино санъати орқали Ўзбекистон тарихи, маданияти ва миллий қаҳрамонларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш …
17:37 / 26.10.2026
Президент кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳимлигини таъкидлади

Президент кино орқали миллий ўзликни дунёга танитиш муҳимлигини таъкидлади

Президент миллий кино санъати орқали Ўзбекистон тарихи, маданияти ва миллий қаҳрамонларини халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш …
17:33 / 26.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!