Малдив ороллари президенти идораси томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Вазирлар кенгаши Исроил паспорти эгаларининг Малдив оролларига киришини тақиқловчи қонунга ўзгартириш киритишга қарор қилди. Бу ҳақда “Анадулу” хабар берди.
Шунингдек, қонунга киритилган ўзгартиришларни назорат қилиш бўйича қуйи қўмита ташкил этиш режалаштирилган.
Малдив Президенти Моҳамед Муиззу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик Қочқинларга ёрдам бериш ва Ишлар Агентлиги (UNRWA) учун хайрия йиғиш кампаниясини бошлашга ва бу масала бўйича махсус вакил тайинлашга қарор қилган.
“Муиззу, шунингдек, Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Малдивликлар Фаластин билан бирдамликда” номли умуммиллий митинг уюштиришга тайёрланмоқда”, дейилади хабарда.
	Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
		Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!