$
12017.70 UZS
15.6
₽
146.39 UZS
0.37
€
13179.81 UZS
13.51
31° Кечаси 18°

Instagram’да энг кўп “лайк” йиғган постларни биласизми?

18:11 / 22.01.2023

Instagram ижтимоий тармоғи сўнгги йилларда машҳур санъаткорлар, спортчилар ва бошқа медиа вакилларининг асосий даромад манбайига айланиб бормоқда. Юлдузлар томонидан ушбу платформага жойлаштирилган сурат ва видеолар “фолловерлар”нинг муносабатига сабаб бўлади.

Ушбу мақола орқали Instagram’даги фото ва видео алмашиш бўйича энг кўп “лайк” тўплаган 20 та постни ўз ичига олади.

2023 йил январь ойидаги рейтингда мухлислар томонидан энг кўп ёқтириш тўпланган пост аргентиналик футболчи Лионель Месси ва жамоадошларининг 2022 йилги FIFA Жаҳон чемпионатидаги ғалабасини нишонлаётган карусели бўлиб, унга 74 миллиондан ортиқ турли аккаунтлар “лайк” босган. 2022 йил 18 декабрда юкланган постда Месси финалда Аргентина терма жамоасининг Франция устидан қозонилган ғалабадан кеинги ўзининг биринчи Жаҳон кубоги совринини қўлга киритгани кўрсатилган. Бу, шунингдек, барча ижтимоий медиа платформаларида ҳозирча энг кўп ёқтирилган постдир.

Жорий рекорд

Ушбу пост ижтимоий тармоққа юкланганининг дастлабки 39 дақиқасида 10 миллион “лайк” тўплади. Эртаси куни ушбу пост улашилганидан кейин биринчи 24 соат ичида 50 миллион лайк тўплаган Instagram пости бўлиб тарихга кирди. Шунингдек, у Криштиану Роналдунинг рекордини янгилаб, спортчилар учун энг кўп лайк тўпланган постга айланди.

2022 йил 19 ноябрда унинг ва Мессининг шахмат ўйнаётгани акс этган фото 42 миллион ёқтиришларга эга бўлди. 2022 йилнинг 20 декабрида постдаги “лайк”лар сони 56 миллиондан ортиб, “@world_record_egg” махсус аккаунти томонидан ўрнатилган рекордни ортда қолдирди. Бундан ташқари, энг кўп лайк тўпланган 20 та постдан еттитаси Мессига тегишли аккаунтдан юкланган постлар бўлиб, асосан 2022 йилги Жаҳон чемпионати вақтида чоп этилган. Шунингдек, Роналдуга тегишли 7 та пост ҳам Топ-20 рейтингдан ўрин олган.

Месси эълон қилганидан сўнг 48 соат ичида ушбу Instagram постидаги ёқтиришлар сони 64 миллиондан ошиб кетди ва шу тариқа у TikTok ва YouTube хостингида энг кўп “лайк” тўпланган мусиқий видеоларни ҳам ортда қолдириб, барча ижтимоий медиа платформаларида энг кўп ёқтирилган ижтимоий тармоқ постига айланди.

Бунга қадар “Despacito” қўшиғи 50,2 миллион, TikTok’да эса филиппинлик қўшиқчи Белла Порч томонидан юкланган ва “Sophie Aspin Send” қўшиғи билан синхрон қилинган видео 60,3 миллион “лайк” йиғишга муваффақ бўлган эди.

Бу, шунингдек, Instagram’да 60 ва 70 миллион ёқтиришларга эришган биринчи пост бўлди ва эълон қилинганидан сўнг атиги 3 кун ичида ушбу натижага эришгани ҳайратланарли.

Аввалги рекорд

2019 йилнинг 4 январь кунида “@world_record_egg” махсус аккаунтида тухум сурати жойлаштирилди, у ўша пайтда Instagram’даги энг кўп лайк тўпланган постни (18,6 миллион “лайк”га эга Кайли Женнернинг қизи сурати) ортда қолдирди. Тухум сурати дастлаб Сергей Платанов томонидан олинган бўлиб, у 2015 йил 23 июнь куни уни “Shutterstock” платформасига (фотография, видео, мусиқа ва таҳрирлаш воситаларини тақдим этувчи Америка компанияси) “оқ фонда ажратилган тухумлар” сарлавҳаси билан жойлаштирган. “@world_record_egg” аккаунтини яратувчиси Крис Годфри бўлиб, реклама ижодкори эса унинг дўстлари CЖ Бровн ва Алисса Хан ҳисобланади.

2019 йилнинг 14 январида тухум тасвири Instagram’да энг кўп “лайк” тўпланган постга айланди, тухум аккаунти эгаси унга “Бу ақлдан озиш. Тириклик учун қандай замон келди” изоҳи билан жойлаштирган. Платанов ўзининг фотосурати машҳурлигидан ҳайратда қолганини маълум қилди.

Топ-20 пост

Instagram’да энг кўп ёқтирилган 20 та пост рўйхатида энг кўпи Лионель Месси ва Криштиану Роналдуга тегишли аккаунтлардан юкланган (умумий 14 та) фотолар ҳисобланади. Шунингдек, еттита пост битта воқеа, яъни 2022 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига қаратилган.

Қайд этиш мумкин, Instagram Кевин Систрум ва Майк Кригер томонидан асос солинган Америка фото ва видео алмашиш ижтимоий тармоғидир. 2012 йил апрель ойида Марк Цукербергга тегишли Facebook (ҳозирги Мета) компанияси ушбу хизматни нақд пул ва акциялар кўринишида тахминан 1 миллиард АҚШ долларига сотиб олди. Илова фойдаланувчиларга фильтрлар билан таҳрирланиши ҳамда хештеглар ва “геотеггинг” ёрдамида тартибга солиниши мумкин бўлган медиа файлларни юклаш имконини беради.

Хабарларни ҳаммага очиқ ёки олдиндан тасдиқланган обуначилар билан баҳам кўриш мумкин. Фойдаланувчилар бошқаларнинг контентини теглар ва жойлашув бўйича кўриб чиқишлари ва тренд контентини кўришлари мумкин. Фойдаланувчиларга фотосуратларни ёқтириши ва бошқа фойдаланувчиларга ўз контентини шахсий тасмасига қўшиш учун кузатиш имконияти берилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, интернетдан фойдаланиш имконига эга бўлган 1 миллиард нафардан ортиқ инсонлар Instagram’да рўйхатдан ўтган.


Қизиқарли


														
														Наманганда 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли йигит ушланди

Наманганда 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли йигит ушланди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида телефон устахонасига эшик қулфини бузиб кириб, 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли…
09:47 / 18.11.2026

														
														Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026

														
														NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирмоқда

NASA Artemis IV миссияси доирасида астронавтларни 2028 йилда Ойга қўндиришга тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда.
09:34 / 25.10.2026

														
														Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026

														
														Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Европарламентда Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳайкал намойиш этилди

Франциянинг Страсбург шаҳридаги Европарламент қароргоҳида 6 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп тасвирланган яланғоч ҳ…
15:31 / 07.10.2026

														
														Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

Марокаш тарихида илк бор аёл бош вазир этиб тайинланди

29 сентябрь куни Марокаш қироли Муҳаммад ВИ Фотима Заҳро ал-Мансурийни мамлакат бош вазири лавозимига тайинлади. Шу тариқа у…
10:28 / 30.09.2026

														
														Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур автобусларида баланд мусиқа учун катта жарима белгиланди

Сингапур жамоат транспортида бошқа йўловчиларга халақит берувчи хатти-ҳаракатлар учун янги жарималар жорий этилди.
10:37 / 27.09.2026

														
														Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Олимлар коинотда сирли сигнални аниқлади

Хитойдаги улкан FAST радиотелескопи орқали олиб борилган кузатувлар давомида табиий космик жараёнлар билан изоҳлаш қийин бўл…
00:16 / 27.09.2026

														
														Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

Трамп сунъий интеллектни қайта номлади

АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатда «сунъий интеллект» (СИ) атамасидан воз кечиб, уни «супер интеллект» деб аташни маълу…
09:44 / 24.09.2026

														
														Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Namanganda 2 kg.dan ortiq gashish savdosiga chek qo‘yildi

Namanganda 2 kg.dan ortiq gashish savdosiga chek qo‘yildi

“Xavfsiz va sog‘lom yurt” tezkor-profilaktik tadbiri doirasida Davlat xavfsizlik xizmati va Ichki ishlar vazirligi xodimlari…
15:03 / 27.11.2026
ЎзЛиДеПнинг 1 500 нафар делегати Конгрессда янги дастур ва Уставни муҳокама қилади

ЎзЛиДеПнинг 1 500 нафар делегати Конгрессда янги дастур ва Уставни муҳокама қилади

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг (ЎзЛиДеП) навбатдаги Конгресси 4 декабрь куни бўлиб ўтади. Унда партиянинг янги С…
15:43 / 26.11.2026
Қозоғистонда ёнғин оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

Қозоғистонда ёнғин оқибатида икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди.

Олмаотадаги уйда ёнғин чиқиб, беш киши ҳалок бўлган. Бу уйда бир неча оила, жумладан, ўзбекистонликлар ижара асосида яшаган.
16:13 / 27.11.2026
Сурхондарёда афғонистонлик наркосавдогар ушланди

Сурхондарёда афғонистонлик наркосавдогар ушланди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 6-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳарака…
10:32 / 26.11.2026
Янги тадбиркорлик субъектлари энг кўп қайси ҳудудда ташкил этилган?

Янги тадбиркорлик субъектлари энг кўп қайси ҳудудда ташкил этилган?

2026 йилнинг январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда 73 581 та янги тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Миллий …
16:56 / 27.11.2026
Туркияда фалаж бўлиб қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Туркияда фалаж бўлиб қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Туркияда меҳнат фаолияти давомида бош миясига қон қуйилиши оқибатида танасининг чап қисми фалажланган ўзбекистонлик аёл мамл…
09:36 / 26.11.2026
Фарғонада 1,1 млрд сўмлик электр ўмарилди

Фарғонада 1,1 млрд сўмлик электр ўмарилди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 197 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум қилинд…
12:10 / 26.11.2026
Бухоро шаҳрига Хитойдан яна 25 та автобус олиб келинди

Бухоро шаҳрига Хитойдан яна 25 та автобус олиб келинди

Бухоро жамоат транспорти парки Хитойдан олиб келинган 25 та Zhongtong автобуслари билан тўлдирилди. Ушбу автобуслар йўловчи …
09:58 / 27.11.2026
O‘zbekistonda xalqaro fuqaro aviatsiyasi universiteti tashkil etiladi

O‘zbekistonda xalqaro fuqaro aviatsiyasi universiteti tashkil etiladi

O‘zbekistonda fuqaro aviatsiyasi sohasi uchun malakali kadrlar tayyorlaydigan yangi oliy ta’lim muassasasi — Xalqaro fuqaro …
14:30 / 27.11.2026
Қарйиб 25 млрд сўмлик ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Қарйиб 25 млрд сўмлик ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Қарши туманида умумий қиймати 24 млрд 812,8 млн сўмлик ноқонуний криптовалюта савдоси билан шуғулланган ша…
16:21 / 26.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!