$
12012.12 UZS
32.29
166.12 UZS
1.13
13935.26 UZS
30.27
31° Кечаси 18°

Жапаров 9 майда Ғалаба парадида қатнашиш учун Россияга борадиган ягона хорижий давлат раҳбари бўлади – ОАВ

15:23 / 24.04.2023

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ғалаба кунини нишонлашга бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрадиган ягона хорижий давлат раҳбари бўлади. Бу ҳақда “Ведомости” нашри президент маъмуриятидаги дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, Садир Жапаров 31 март куни ҳукуматдаги халқаро муносабатларни назорат қилувчи бош вазир ўринбосари Алексей Оверчукдан Россияга ташриф буюриш таклифини олган. Қирғизистон раҳбарининг расмий ташрифи 8-9 май кунларига мўлжалланган.

“Албатта, биз Қирғизистон ушбу ғалабага ва Москвани ҳимоя қилишга қандай ҳисса қўшганини доим эслаймиз, бу биз учун муқаддасдир”, – деди Оверчук ташриф ҳақида эълон қилар экан.

“Ведомости” хабарига кўра, ташриф давомида Қирғизистон президенти тантанали тадбирларда ва олий даражадаги музокараларда иштирок этади. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков газетанинг бошқа хорижий давлатлар раҳбарларининг байрамга Москвага келиши мумкинлиги ҳақидаги сўровига жавоб бермади.

Қирғизистонлик сиёсатшунос ва Марказий Осиё бўйича эксперт Марс Сариевнинг айтишича, Москва Қирғизистонни “Марказий Осиё учун кураш” фонида “ишончли ҳамкор” сифатида кўради. Сариевнинг қайд этишича, жорий йил 23 апрель куни АҚШнинг собиқ элчиси, ҳозирда Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу Бишкекка келишига сабаб, ғарб расмийлари “Марказий Осиё давлатларини ўз томонига тортишга ҳаракат қилаётганидир”.

“Аммо Қирғизистон ҳозир Россия билан сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан чамбарчас боғланган. Москва танқисликни ёпиш учун мамлакатга электр энергияси етказиб беришга рози бўлди. Давлатларимиз ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Қирғизистон Россиянинг минтақадаги ишончли форпостларидан бири, менимча, Қирғизистон президентининг Москвага бўлажак ташрифи ҳам шу сабаб бўлди”, – дейди Сариев.

Маълумот учун, 2022 йилда Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан 2,5 ой ўтгач бўлиб ўтган ғалаба кунини нишонлаш учун бирорта ҳам хорижий давлат раҳбари Москвага келмади. Кремл бунга муносабат билдириб чет эл раҳбарларини таклиф қилмаганини айтганди.

“Бу юбилей санаси эмас. Бу бизнинг байрамимиз, бу бутун Россия учун, барча руслар учун муқаддас байрамдир ”, – деди ўша пайтда Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.


Сиёсат


														
														БAA ОПЕКдан сўнг яна бир халқаро ташкилотни тарк этди

БAA ОПЕКдан сўнг яна бир халқаро ташкилотни тарк этди

Бирлашган Араб Амирликлари (БAA) Араб нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОАПЕК) сафидан чиқди. Бу ҳақда ташкилотни…
09:17 / 05.05.2026

														
														Германия АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши ҳақидаги қарорга муносабат билдирди

Германия АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши ҳақидаги қарорга муносабат билдирди

Германия Мудофаа вазири Борис Писториус АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Германиядан қарийб 5 минг нафар америкалик ҳарбий х…
12:50 / 03.05.2026

														
														Трамп Путинни G20 саммитига таклиф қилишни кўриб чиқмоқда

Трамп Путинни G20 саммитига таклиф қилишни кўриб чиқмоқда

Доналд Трамп Владимир Путинни АҚШда ўтказилиши режалаштирилган G20 саммитига таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқаётганини маъ…
11:12 / 24.04.2026

														
														Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ яна 3 ҳафтага узайтирилди

Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ яна 3 ҳафтага узайтирилди

Исроил ва Ливан ўртасидаги сулҳ Оқ уйда ўтказилган музокаралардан сўнг яна уч ҳафтага узайтирилди.
10:11 / 24.04.2026

														
														Мадурони қўлга олишда иштирок этган ҳарбий ҳибсга олинди

Мадурони қўлга олишда иштирок этган ҳарбий ҳибсга олинди

АҚШда Доналд Трамп маъмурияти даврида Николас Мадуро билан боғлиқ операция атрофида жиддий можаро юзага келди. Ушбу операция…
09:34 / 24.04.2026

														
														Италия Соловёвнинг ҳақоратлари ортидан Россия элчисини чақиртирди

Италия Соловёвнинг ҳақоратлари ортидан Россия элчисини чақиртирди

Россиянинг Римдаги элчиси Алексий Парамонов телебошловчи Владимир Соловёвнинг Италия Бош вазири Жоржа Мелони ҳақидаги кескин…
11:29 / 22.04.2026

														
														Эрон билан сулҳ узайтирилади, аммо блокада сақланад

Эрон билан сулҳ узайтирилади, аммо блокада сақланад

АҚШнинг президенти Доналд Трамп Эрон билан боғлиқ вазият юзасидан баёнот бериб, ўт очишни тўхтатиш режими узайтирилишини, би…
10:02 / 22.04.2026

														
														Ташиев Қирғизистон футбол иттифоқи президенти лавозимидан воз кечди

Ташиев Қирғизистон футбол иттифоқи президенти лавозимидан воз кечди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари футбол иттифоқи президенти лавозимини тарк этишини маълум қи…
14:40 / 15.04.2026

														
														Ташиевнинг икки ўринбосари ҳибсга олинди

Ташиевнинг икки ўринбосари ҳибсга олинди

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ ўринбосарлари — Тимур Шабданбеков ва Даниел Рисалиев ҳибсга олинга…
12:21 / 15.04.2026

														
														Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан АҚШга етиб борди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан АҚШга етиб борди

АҚШга ташриф доирасида Президентимиз Тинчлик кенгашининг биринчи саммити ва бир қатор ишбилармонлик тадбирларида иштирок эта…
10:08 / 18.02.2026

Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки президенти ва Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки президенти ва Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош ижрочи директори билан учрашди

Тошкент инвестиция форуми доирасида Саида Мирзиёева АҚШ Эксимбанки президенти Жон Ёванович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт …
09:34 / 17.06.2026
16 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

16 июнь кунги об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдиро…
16:20 / 15.06.2026
Ҳиндистонда имтиҳонлар сабаб Телеграм вақтинча блокланди

Ҳиндистонда имтиҳонлар сабаб Телеграм вақтинча блокланди

Дуров қарорни танқид қилдиҲиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш учун ўтказиладиган НЕЭТ-УГ имтиҳонлари билан боғлиқ можаро…
11:48 / 17.06.2026
Сурхондарёда Афғонистондан олиб кирилган 37 кг дан ортиқ наркотик тўхтатиб қолинди

Сурхондарёда Афғонистондан олиб кирилган 37 кг дан ортиқ наркотик тўхтатиб қолинди

Сурхондарё вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ка…
14:32 / 17.06.2026
Учқудуқда йирик ёнғин: дўкон ва омборхоналар зарар кўрди

Учқудуқда йирик ёнғин: дўкон ва омборхоналар зарар кўрди

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида йирик ёнғин содир бўлиб, савдо дўконлари ва омборхоналарга жиддий зарар етди.
11:36 / 17.06.2026
5-Тошкент халқаро инвестиция форумида (ТИИФ-2026) Платинум ҳомий сифатида иштирок этмоқда

5-Тошкент халқаро инвестиция форумида (ТИИФ-2026) Платинум ҳомий сифатида иштирок этмоқда

Жаҳон миқёсида энергетика трансформацияси жадаллашаётган бир даврда дунё мамлакатлари энергия хавфсизлигини мустаҳкамлаш, иш…
18:00 / 15.06.2026
Путин ва Лукашенко карикатуралари билан танилган россиялик рассом Польшада отиб ўлдирилди

Путин ва Лукашенко карикатуралари билан танилган россиялик рассом Польшада отиб ўлдирилди

Польшада яшаб келган россиялик рассом ва акционист Семён Скрепецкий (асл исми Роберт Кузовков) отиб ўлдирилди.
11:56 / 16.06.2026
Зироат Мирзиёева ва Арманда Бегай маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Зироат Мирзиёева ва Арманда Бегай маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Албания Республикаси Президентининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Бирин…
17:29 / 16.06.2026
Ўзбекистон Президенти АҚШнинг “Air Products” компанияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти АҚШнинг “Air Products” компанияси раҳбарини қабул қилди

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Air Products” компанияси бош…
17:42 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қили…
10:13 / 16.06.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!