$
12044.72 UZS
-11.18
₽
145.46 UZS
1.3
€
13525.02 UZS
-47.51
31° Кечаси 18°

VAR – футболдаги адолатми ёки...?

12:55 / 29.05.2025

Футбол — бу ҳаяжон демакдир. Унда ҳар бир гол, ҳар бир пенальти ёки ҳакам қарори миллионлаб томошабинларнинг ҳис-туйғуларига бевосита таъсир кўрсатмай қолмайди. Айни шу сабабли, миллионлар ўйинида адолатни таъминлаш ва хатоликларни камайтириш мақсадида ФИФА томонидан 2018 йилдан бошлаб VAR (Видео Assistant Referee) — видео ёрдамчи ҳакам тизими жорий этилди. Бу янгилик футбол тарихидаги энг муҳим технологик бурилишлардан бири бўлди десак хато бўлмайди. Аммо тизим ҳали-ҳанузгача футбол жамоатчилигининг ижобий билан бир қаторда салбий фикр ва мулоҳазаларига сабаб бўлиб келмоқда.

Picture background

Келинг аввал ушбу тизим ҳақида умумий маълумотларга эга бўлиб оламиз.

Ўзи VAR тизими нима ва у қандай ишлайди?

VAR — бу стадиондаги бош (асосий) ҳакамга қарор қабул қилишда ёрдам берувчи махсус видео технологиялардан фойдаланувчи ёрдамчи тизим ҳисобланади. У қуйидаги тўртта асосий ҳолатда ҳакамнинг қарорига қўшимча равишда ўйинга “аралашади”:

1. Гол урилган ёки йўқлиги (баҳсли, масалан офсайд ёки қоидабузарлик ҳолатида);

2. Пенальти белгиланиши ёки бекор қилиниши;

3. Тўғридан-тўғри қизил карточка ҳолатида;

4. Нотўғри идентификация (масалан, бошқа футболчига огоҳлантириш берилганда).

Picture background

VAR жараёни қуйидагича кечади:

Дастлаб, ҳолат автоматик тарзда “check” (текшириш) жараёни амалга оширилади. Зарурат бўлса, VAR ҳаками асосий ҳакамни монитор орқали такрорий кўришга чақиради. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоиз VAR ўйиндаги исталган ҳолат бўйича қарор чиқаришга ҳақли эмас. Якуний қарорни фақат бош ҳакам қабул қилади.

Тизимнинг ижобий томонлари

Адолат таъминлови:

VAR асосий вазифаси, ҳакамларнинг эҳтимолий нотўғри қарорларининг олдини олиш ва жамоаларга ноҳақ мағлубият ёзилишига йўл қўймасликдир. Биргина Россия яшил майдонларида ўтказилган 2018-йилги Жаҳон чемпионатида 335 та ҳолат VAR орқали кўриб чиқилган ва жамоалар фойдасига 29 та пенальти белгиланган.

Picture background

Футболчилар манфаати:

Эндиликда ҳакамлар қарор қабул қилишдан олдин анча совуққонлик билан ҳаракат қилишмоқда. Бу эса футболчиларнинг симуляция орқали пенальти ишлашларига қарши жуда самарали бўлмоқда.

2022 йилда Қатар майдонларида бўлиб ўтган мундиалда VAR орқали ҳар бир ўйинда ўртача 2,3 та вазият қайта кўриб чиқилган.

Picture background

Англия Премер Лигасининг 2022-2023-йилги мавсумида тизим орқали 120 дан ортиқ пенальтига оид баҳсли вазияти кўриб чиқилган.

Picture background

VAR камчиликлари:

Ўйин темпига таъсири. Тасаввур қилинг 80 минг мухлисга тўла ўйингоҳ баҳсли эпизодда эмоция билан VAR қарорини кутиш — бу табиий ўйин ритмини секинлаштиради ва ҳужумкор айниқса қарши ҳужумларга ихтисослашган жамоалар учун ноқулайликларга сабаб бўлади.

Picture background

Субъектив қарорлар:

Технология мавжуд бўлса-да, якуний қарор инсон — яъни бош ҳакам томонидан қабул қилинади. Бу эса айрим ҳолларда яна адолатсизликлар давом этишига сабаб бўлади.

Ушбу тизим ҳақида машҳур футбол шахслари қандай фикрдалар?

Муҳаммад Салоҳ (Миср ва “Ливерпул” ҳужумчиси): “Мен VAR'ни ёқтирмайман. Бу футболни ўлдиради. Шикоят қилмоқчи эмасман, сабаби жаримага тортилишим мумкин, лекин барибир у менга ёқмайди”.

Зинедин Зидан (Франция афсонаси ва собиқ “Реал Мадрид” мураббийи): “Бу футбол учун қўшимча технология, лекин ҳаётдаги ҳар нарса каби у ҳам муваффақиятсизликка учраши мумкин. VAR яхшиланиши мумкин. Биз бу тизимини қўллаб-қувватлашимиз керак”.

Деклан Райс (Англия ва “Арсенал” яримҳимоячиси): “Бу фақат менинг фикрим эмас. Бу деярли барча АПЛ футболчиларининг фикри. Ҳеч ким ўйинда VAR бўлишини хоҳламайди”.

Мануэл Пеллегрини (“Реал Бетис” мураббийи): “VAR қарорларни адолатлироқ қилади. Мен фақат унинг қай ҳолатда ишлатилаётганидан норозиман”.

Илкай Гундоган (Германия ва “Манчестер Сити” яримҳимоячиси): “VAR нафақат футболчилар, балки томошабинлар ва бутун футболни севувчи ҳар бир киши учун ўйинни ўзгартирмоқда. Афсуски, у футболга муҳаббатимизнинг асосий сабабини, яъни эмоцияларни олиб қўймоқда”.

VAR технологиясининг футболга кириб келиши билан аллақачон катта бир давр якунига етган. Энди ўйин фақат ҳакамнинг ҳуштаги билан эмас, экран ортидаги кадрлар билан ҳам бошқарилмоқда. Баъзилар буни адолатнинг тантанаси деб билса, бошқалар уни футболнинг чиройини унинг ҳаяжонли дақиқаларини “ўғирлаган”лигидан норози.

Балки VAR масаласида якуний муносабат йўқдир. Балки, бу масалага вақт ўтиб ойдинлик киритилар. Бироқ, ҳар қандай ҳолатда ҳам (VAR билан ва ёки бу тизимсиз) футбол ҳамон дунёдаги энг севимли спорт тури бўлиб қолмоқда.

Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?


Футбол


														
														Криштиану Роналду терма жамоадан четлатилди ва жаримага тортилди

Криштиану Роналду терма жамоадан четлатилди ва жаримага тортилди

Португалия футбол федератсияси Криштиану Роналдуни бир ой муддатга миллий терма жамоа сафидаги ўйинлардан четлатди ва унга 2…
10:36 / 20.10.2026

														
														Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

Месси Аргентина терма жамоаси билан хайрлашди

39 ёшли Лионел Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолияти давомида уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга миннатдорл…
09:41 / 08.10.2026

														
														Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

Месси Аргентина терма жамоасидаги сўнгги ўйинини ўтказди

7-октябрь куни Лионел Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Бенин терма жамоасига қарши баҳсда а…
09:57 / 07.10.2026

														
														Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Дунё футболида илк бор қора карточка жорий этилди: у ўйинни муддатидан олдин якунлаш учун қўлланади

Руминия футбол федерацияси (ФРФ) дунёда биринчи бўлиб қора карточкани жорий этди. Янги чора ёшлар футболи учрашувларида ота-…
12:05 / 12.09.2026

														
														Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистоннинг Аргентина билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Аргентина билан ўтказиши режалаштирилган ўртоқлик учрашуви бекор қилинди. Бунга Лионел М…
16:35 / 07.09.2026

														
														Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Месси бева журналистга оғир кунларни енгиб ўтишда ёрдам бергани маълум бўлди

Аргентина терма жамоасидан кетганини эълон қилган Лионел Мессига журналист Вероника Брунати таъсирли мақола орқали миннатдор…
14:07 / 04.09.2026

														
														Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

Криштиану Роналдунинг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

“Пахтакор”нинг Осиё Чемпионлар лигаси Элита турнири асосий босқичидаги тақвими маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент клуби 2 нояб…
11:47 / 19.08.2026

														
														2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

2026-йилги мундиал ФИФА учун рекорд даромад келтирди

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ФИФА тарихидаги энг даромадли турнирга айланди.
12:07 / 21.07.2026

														
														Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи бўлиши мумкин

Шомуродовнинг голи ЖЧнинг энг чиройли голи бўлиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовнинг 2026-йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида Конго ДР дарвозасига…
10:28 / 21.07.2026

														
														Англия Францияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди 19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсид

Англия Францияни мағлуб этиб, Жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди 19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсид

19 июль куни бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун баҳсида Англия терма жамоаси Францияни 6:4 ҳисобида мағлуб эт…
11:09 / 19.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахс томонидан транспорт воситасини бошқарган ҳолати юзасидан муносабат берилди.
11:14 / 17.10.2026
Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни овлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни овлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида Қизил китобга киритилган бир дона Тян-Шан қўнғир айиғи ва уч дона ёввойи тўнғизни о…
09:57 / 18.10.2026
Қўғирчоқ ичига “гашиш” яширган аёл ушланди

Қўғирчоқ ичига “гашиш” яширган аёл ушланди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида чақалоқ кўринишидаги болалар ўйинчоғи ичига “гашиш” яширган 56 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақд…
09:53 / 18.10.2026
Жалолов Лондондаги ғалабадан сўнг Ҳусановни кўришга борди

Жалолов Лондондаги ғалабадан сўнг Ҳусановни кўришга борди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Лондондаги жангида ғалаба қозонганидан сўнг Манчестерга бориб, “Манчестер Сити” клуби м…
11:14 / 19.10.2026
Тошкентда ҳаво ифлосланиши меъёрдан 11,6 баравар ошди

Тошкентда ҳаво ифлосланиши меъёрдан 11,6 баравар ошди

2026-йил 19-октябрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво сифати индекси 153 АҚИ ни ташкил этди. ИҚАир маълумо…
11:13 / 19.10.2026
Криштиану Роналду терма жамоадан четлатилди ва жаримага тортилди

Криштиану Роналду терма жамоадан четлатилди ва жаримага тортилди

Португалия футбол федератсияси Криштиану Роналдуни бир ой муддатга миллий терма жамоа сафидаги ўйинлардан четлатди ва унга 2…
10:36 / 20.10.2026
99 ёшли британиялик аёл самолёт қанотида учиб, жаҳон рекордини ўрнатди

99 ёшли британиялик аёл самолёт қанотида учиб, жаҳон рекордини ўрнатди

Буюк британиялик 99 ёшли Хелга Даффи самолёт қанотида парвоз қилган энг кекса аёл сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кир…
09:33 / 20.10.2026
Перуда янги ўсимлик турига Лионел Месси номи берилди

Перуда янги ўсимлик турига Лионел Месси номи берилди

Перуда аниқланган, йўқолиб кетиш хавфи остидаги янги ўсимлик тури аргентиналик футболчи Лионел Месси шарафига Салвиа мессии …
09:58 / 19.10.2026
Роналду 300 млн доллар даромад билан дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши кутилмоқда

Роналду 300 млн доллар даромад билан дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши кутилмоқда

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026/2027-йилги мавсумда дунёнинг энг кўп даромад топувчи футболчиси бўлиши кутилмоқда…
15:35 / 19.10.2026
Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат, шунингдек, платформаларга дастлабки босқичданоқ болалар хавфсизлигини ҳисобга олиш мажбуриятини юкламоқчи.
08:37 / 19.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!